Қирғизистонлик рассом Шахназар Борбоев машҳур россиялик рэпер MiyaGi (Азамат Кудзаев) учун анимацияли клип тайёрлаб берди.
Борбоев клипнинг режиссёри ҳам бўлган. Шу билан бирга клипнинг устида аниматор Тилек Асеков, ранг-тасвир корректори Баястан Сабиров ҳамда Мирлан Саткимбаев ишлашган.
Клип «Trenchtown» қўшиғи учун яратилиб, Боб Марлининг хотирасига бағишланган.
Борбиев инстаграмида клип устида ишлаш жараёни ҳақида ёзган.
«Ижод қанча туради? Бу саволга ҳар ким ҳар қандай жавоб берган бўларди. Айримлар учун бари пуллар қатлами билан, яна кимларгадир лайк ва бўлишишлар билан баҳоланади. Аммо шахсан мен учун ижод у бедор тунларнинг сони, ҳаёллар хайрати ҳамда уни амалга оширишнинг машаққати билан баҳоланади. Мен учун ҳақиқий ижодкорлик шу», — деб ёзган у.
Шахназар Борбоев билан Тилек Асеков бунга қадар Мирбек Атабековнинг «Мурас» номли қўшиғининг клипи устида ишлашган.