«Ҳуқуқдан аввал миллат туради». Маданият вазири миллатчи патриотларнинг акциясига борди

373
Миллатчи патриот Назира Бегимнинг сурати

Миллатчи патриотлар «Маълум маршрут» акциясини ўтказишди. Улар «Ҳуқуқдан аввал миллат туради», «Ечинма, уят» ҳамда «Эрдан чиқсанг ҳам элдан чиқма» деган шиорлар ёзилган автобусда шаҳарни айланишган. 

Акция эрта билан эски майдонда бошланган. Шундан кейин иштирокчилар «Азия Молл» савдо маркази томонга йўл олиб, шундан кейин тўрт соат шаҳар ичида айланиб юришган.

Тадбир қатнашчилари қирғиз миллий кийимида бўлишган  — чопон, элечек ва қалпоқлар. Улар бошқа одамларни автобуснинг ичида ўтаётган баҳсларга қатнашишга чақиришган. Акцияни ёритиш учун эса смартфонлар билан ижтимоий тармоқларни фойдаланишган. 

Миллатчи патриот Назира Бегимнинг сурати

Ҳуқуққа қарши, аммо «миллат учун» акциясида маданият вазири Азамат Жаманкулов ҳам бўлган. Маданият вазирлиги идоранинг етакчиси миллатчи патриотларнинг тадбирига қандай қилиб бориб қолганини аниқлаб бера олгани йўқ 

«Билмаймиз, уни чақиришган ёки ўша ердан ўтиб кетаётган бўлса керак», — деб билдиришди мадания вазирлигининг матбуот хизматидан. Маданият вазири ўзи 24.kgнинг журналистларига берган интервьюсида акциянинг иштирокчиларини қўллаш учун келганини айтган. 

Маданият вазири Азамат Жаманкулов. Сүрөт: 24.kg

Акцияга шаҳар мэри Азиз Суракматов ҳам борган. Мэриянинг матбуот хизмати ҳам шаҳар етакчиси у ерга қандай борганини аниқлаб бера олгани йўқ. Суракматов ўзи акцияга тасодифан бориб қолганини билдирган. 

«Мен паркнинг янги йиллик безатилишини кўргани келсам бу ерда оналар дам олишаётган экан. Тадбирнинг мақсадини билишни ният қилдим. Қатнашувчиларнинг барига раҳмат», — деб келтиради 24.kg мэрнинг сўзларини.

Суратда миллатчи патриот Назира Бегим. Сурат унинг ижтимоий тармоқлардаги очиқ профилидан олинди

Тадбир ташкилотчиси Назира Бегим жонли эфирда 10-декабрда «яна бир катта акция бўлишини» билдирган. Унинг видеосида акцияга келганларнинг бири «бошқа халқлар бизнинг маданиятимизни хурмат қилишга кўниши кераклигини» айтган.

«Қирғиз маданияти — дунёдаги энг қадимий маданиятлардан бири. Бизнинг маданиятни БМТ қабул қилиб, ЮНЕСКО рўйхатга олган. Бизнинг ота-боболар ҳаётнинг асоси  — бу ҳурмат-иззат эканини айтишган. Ҳозирда бу иззат бузилмоқда. Яланғочланиш маданият деб ҳисоблаганлар, бизнинг асрлар давомида келаётган маданиятимизни билиб, уни ҳурмат қилиши керак», — деб айтади видеода иштирокчилардан бири. 

Фуқаровий фаол Канишай Мамиркулова эса қуйидагича фикр айтган: «Қирғизистонда кўпида ўз ҳуқуқлари, ўз урфлари бор. Биз бундай ташқи нарсаларни қабул қила олмаймиз. Бу олий санъат бўлса ҳам, сизлар яланғоч даниялик аёл каби мафкурани камроқ ёйсанглар».

«Феминнале»

Декабрнинг бошида миллатчи патриотларни даниялик суратчи Жули Саверининг «Феминнале» замонавий санъатининг кўргазмасидаги перфонманси норози қилган. У секс ишчиларнинг муаммосини ёритиб залга яланғоч чиққан. 

Миллатчи патриотларга бошқа ҳам экспонатлар ёқмай қолган, унинг ичида аёл шаклидаги  боксчилар грушаси ва аёлнинг ич кийими бор. Улар аёлларга нисбатан зўравонлик тимсоли сифатида илинган. Миллатчи патриотлар кўргазманинг ташкилотчилари ва музейга таҳдид қилишган. 

Музейнинг собиқ директори Мира Жангарачева эс музейнинг ходимлари ва ташкилотчиларни миллатчи патриотларнинг «жисмонан жазолаш ва таҳдидларидан» ҳимоя қилиб қолиш учун раҳбарлик хизматини ташлаб кетган. 

Кўргазмага ва музейнинг собиқ директори Мира Жангарачевани экс-президент Роза Отунбаева қўллаб, ўз фикрини билдириб чиққан. 

«Маданият вазири бугун ижтимоий тармоқлардаги баҳсларнинг аксарияти тагида билдирув қилди. Бу кўргазма бўйича ўз фикримни ёзгим келади: [Feminnale кўргазмаси] жиддий, чуқур, новаторлик кўргазма, у ерда шунчаки тупуриб ва сўкинмасдан, айланиб юриш ҳамда ўйланиш керак!» — деган у.