Дастан Жумабековнинг қариндошМХДҚни Антикоррупция хизматидаги бошқармасини етаклайди — ОАВ

363
Дастан Жумабеков. Сурат: Жогорку Кенеш

«24.kg» ахборот агентлиги билдиришича, парламентнинг спикери Дастан Жумабековнинг қариндоши — Салмоорбек Жумабеков Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) Коррупцияга қарши курашиш бўйича хизматининг биринчи бошқармалигининг етакчиси бўлиб тайинланди. 

Салморбек Жумабеков — профессор ҳамда Бишкек Травматология илмий тадқиқот марказининг етакчиси Сабирбек Жумабековнинг ўғли. Профессор парламентнинг раиси Дастан Жумабековнинг акаси. 

Материал эълон қилинишидан олдин журналистлар МХДҚдан ҳам, Дастан Жумабековдан ҳам изоҳ ололгани йўқ. 

Kaktus.media нашрининг маълумоти бўйича, Салморбек бунга қадар Коррупцияга қарши курашиш бўйича хизматининг бошқармалиги бирида раҳбар ўринбосари бўлиб ишлаган. 

Депутат Дастан Жумабековнинг давлат органларда ишлаган бундан бошқа қариндошлари ҳам бор. Масалан, унинг акаси Эстебек — Иссиқ-Ота ТИИБнинг етакчиси,  Алмазбек исмл яна бошқа яқин қариндоши Талас вилоят ИИБнинг етакчилик хизматида ишлайди. 

Жумабековнинг қариндошлари бизнесларга ҳам эга — унинг синглиси ва яна икки ака-укасига дори-дармонларнинг улгуржи савдоси бўйича фирмалар рўйхатга олинган.