ИИВ собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан тарафдорларини психиатрик экспертизага чақирди. Уларнинг орасида депутат Ирина Карамушкина, Асел Кодуранова ва Қўй-Тошда штурм вақтида собиқ президентнинг қароргоҳида бўлган яна 13 киши бор.
Асел Кодуранова ва Ирина Карамушкина экспертизадан 10-декабрда ўтишди
«Оғир ва ўта оғир жиноятларга боғлиқ гумондор шахсга экспертиза тайинланади. Шубҳали ундан бош торса бўлади. Кеча собиқ президент бош тортди. У бошидан бери тергов билан ҳамкорликдан бош тортган. Мен Ирина Юрьевна бўлиб доимо қонун сақланиши керак эканини айтиб келамиз, шу сабабдан экспертизадан ўтдик. Экспертиза суҳбатлашув шаклида ўтиб, кўп вақтни талаб қилгани йўқ. Бир неча шифокор савол берди», — деб билдирди Кодуранова.
Шунингдек у Алмазбек Атамбаев ундан ўтишдан ва «бошидаёқ тергов билан ҳамкорликдан бош тортиб келаётганини» таъкидлади.
«Қўй-Тошдаги оммавий тартибсизликларни ва одамларни гаровга олиш факти бўйича судгача тергов текширилмоқда. Судгача тергов давомида шубҳали қатори 16 киши ўтмоқда», — деб билдиришди ИИВдан.
КСДПнинг парламентдаги депутати Ирина Карамушкина эса экспертиза ҳақида ижтимоий тармоқда хазиломуз фикрини ёзган.
«Аслида тўғри қилишади, бизнинг ақл-ҳушумиз жойида эмас эканлигини текшириш керак, катта бўлиб ҳам оқлмадикми, қайси бир адолат ва ҳақиқат учун курашамиз!» — деб ёзган у.
Атамбаевнинг манфаатларини ҳимоя қилган юрист Нурбек Токтакунов «одам ўлдириш ишлари бўйича психиатрик экспертиза — стандарт процедура» эканини билдирган.
Атамбаевнинг уйини штурмга олиш
Атамбаевнинг уйини штурмга олиш икки кун давом этган — 7-8-август. Ўшанда бир спецназчи ҳалок бўлиб, 170га яқин киши жабрланган.
Собиқ президентнинг тарафдорлари МХДҚнинг олти спецназчисини асирга олишган. Бу уларнинг Атамбаевни 7-август куни кечаси қўлга олишга қилинган харакати муваффақиятсиз бўлиб қолгандан кейин бўлган.
Атамбаев ҳуқуқ тартибот органларига таслим бўлгандан кейин Бишкекнинг марказий майдонида юзлаган одам чиқиб, президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосини талаб қилиб, чиқинди челакларини ҳамда «Хавфсиз шаҳар»нинг камераларини синдириб кетишган.