Судья алмашгани боис собиқ вице-премьер Дуйшонбек Зилалиевнинг жиноят иши қайта бошидан кўриб чиқилади. Биринчи суд йиғини 11-декабрга тайинланган. Зилалиев ўтган йилнинг декабрь ойида қўлга олинган.
Унинг адвокати Таалайгул Токтакунованинг айтишича, аввалроқ гувоҳларнинг 70 фоизи кўрсатмаларини беришган — шунга қарамай, қонун бўйича, судья алмашгани сабабли бари қайта бошланади.
Зилалиев «ноқонуний бойиган»ликда гумонланмоқда. Эски амалдорда квартиралар, офис жойлари, қимматбаҳо буюмлар ҳамда декларацияланмаган 1 млн доллар топилган. Расмий маълумотлар бўйича, Зилалиев билан уни турмуш ўртоғининг даромадлари 2011 йилдан 2017 йилгача фақатгина 3 млн сомни ташкил қилган.
Зилалиев ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши кўрсатма олиш учун унга ва оиласига босим қилишмоқда деб билдирган. Ўлканинг собиқ раҳбарига нисбатан бир неча жиноят ишлари қўзғалган. Зилалиев Атамбаев билан бирга коррупцияга аралашган деб гумон қилинмоқда.
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) Латвиянинг ҳуқуқ тартибот органлари собиқ амалдорнинг хотинига қарши жиноят ишини қўзғашди деб аввалроқ билдирган. Маълумотга кўра, у маҳаллий банкдан ҳисоб очган, шундан кейин у ҳисобга бир неча «йирик миқдордаги» пуллар ўтказилган. Зилалиевнинг турмуш ўртоғи пулнинг изини яширишда гумонланмоқда.
Зилалиевнинг карьераси ва «бомба»
Зилалиев премьер-министр Сапар Исаковнинг жамоаси таркибида ҳукуматдаги хизматга келиб, 2017 йилнинг августида вице-премьер-министр бўлган. У ҳукуматга келгунга қадар Саноат, энергетика ва ер ости бойликларини фойдаланиш давлат қўмитасини бошқарган — у Юқори-Норин ГЭС каскадининг ҳамда бир неча кичик станцияларнинг қурулиш тендерига жавоб берган. Зилалиев 17-ноябрда вице-премьер-министрлик хизматидан бўшатилган.
Хизматдан олингунга қадар у шов-шувли қарорлари билан ёдда қолган. У Юқори-Норин ГЭС каскадини қуриш учун Чехиянинг Liglass Trading компанияси билан шартнома тузишга улгурган. Келишув «Чехия тараф мажбуриятларини бажармагани» учун Қирғизистон тарафидан бир томонлама тўхтатилган. Бундан ташқари, у «Қумтўр» компаниясига Давидов ҳамда Лисий музликларида иш олиб боришга имкон берувчи Сув кодексига тузатишларнинг қабул қилинишини қўллаган. Бу экологлар ва фуқаровий фаолларнинг норозилигини яратган.
Шунингдек, у сайлов арафасидаги тарғибот ишлари вақида ҳукуматчи номзоди Сооронбай Жээнбековга «шаҳсий юқори баҳосини билдиргани учун» сайловларга тайёрланиш ва ўтказиш бўйича республика штабининг раҳбарлик хизмтаидан олинган.
Вице-премьерликдан кетгандан кейин у Давлат мулки фондини бошқара бошлаган, аммо у жиноий иши сабабли истеъфога кетишга мажбур бўлган — бомба ҳақида ёлғон маълумот берган деб айбланиб, 2018 йили октябрда уч йилга шартли муддатга кесилган. Декабрда эса қайтадан қўлга олиниб, «ноқонуний бойишда» айбланган.
Матн устида ишлаганлар: Жамиля Асанова, Бутма Шукурбекова