Роза Отунбаева санъат, цензура ва аёлларнинг муаммолари ҳақида

483

Қирғизистоннинг ягона собиқ президенти Роза Отунбаева санъат, цензура ва аёллар муаммолари ҳақида катта мақола ёзди. Биз унинг қисқартирилган версиясини нашр этамиз, тўлиқ шаклини эса бу ердан ўқишингиз мумкин. 

Контекст: Мазкур колнкага Гапар Айтиев номидаги тасвирий санъат музейида ўтаётган Feminnale замонавий санъат кўргазмасининг ташкилотчиларига миллатчи патриотларнинг салбий муносабати ва  кейинчалик музей директори Мира Жангарачеванинг ишдан олиниши сабаб бўлган. Маданият вазирлиги санъатни эмас, миллатчи патриотларни қўллаб-қувватлаб, кўргазманинг бир нечта экспонатларини провакация деб атаб, уларни намойиш қилишни тақиқлаган.

«Биринчи ўқитувчи» фильмидан олинган кадр

Кўргазма можаролари дунёда кўп бўлиб келган  — Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам. Эйфель минораси қандай жанжалларга гирифтор бўлганини биз фақат ҳаёл қила оламиз, аммо шунча аср ўтгандан кейин ҳозир унинг қизғинлигини ва жиддийлигини сеза олмаймиз. 

Чингиз Айтматовнинг асари асосида тасвирга олинган  Андрей Кончаловскийнинг Наталья Аринбасарова ялонғоч бўлган  «Биринчи ўқитувчи» фильмини эслаб кўринглар, ўшанда ўлкамизда қандай ур-сур бўлган эди! Дунё юзида қандай шарманда бўлдик деб тўпалон қилгандик! Энди бизнинг тасвирий санъат музейида ҳам жанжал чиқди: у кимнинг номусига ва нима учун тегди?! (...)

(...) [Feminnale кўргазмаси] жиддий, чуқур, новатор кўргазмаси, у ерда шунчаки тупуриб ва сўкинмасдан, айланиб юриш ҳамда ўйланиш керак! Бу кўргазма аёлларни қийнаган муаммолар ҳақида, аёллар улардан жабр тортади, нобуд бўлади, қўрқади, улардан қутула олмаса ҳам, аммо бўйсунмайди! Бу ички дунёнинг кураши, жамиятга нисбатан уларнинг зўравонликни тўхтатиш, ўзининг эскирган дунёқарашини алмаштириш керак деган чақириғи, адолатга, ҳуқуқ йўли билан ўч олишга чақириш. 

Нима учун бизда қизларни оталари ҳам, оналари ҳам Айсулуу, Айчурок, Канайим, Айкерим, Мээрим каби шафқатли исмлар билан атайди, аммо уларни бегоналар қўй каби олиб қочган вақтда, у бари бир турмушга чиқишга, болаларни туғишга мажбур деб ҳисоблаб, бунга осонгина кўна қолади.  Уларнинг турмуши бўлмай қолса ва аёл - уларнинг қизи икки-уч фарзанди билан кўчада қолса ёки турмуш ўртоғининг бетўхтов калтакларидан қочиб кетадиган бўлса, у ҳолда ота-онасининг оиласи: одамлар нима дейди деб кўпинча уни уйига қайта қабул қилмайди?! Бизники каби мураккаб ота-оналарни атрофдагилардан топиш қийин деб ҳисоблайман! Бу турмуш йўлининг энг бошидаги енгил-елпи розиликнинг охиридаги тушунтириш мумкин бўлмаган қаттиққўллик  – бу аёлга нисбатан, болаларга нисбатан ота-оналарни ўзларининг, бутун жамиятнинг масъулиятсчизлиги бўлмай яна нима?! 

Сурат: Эржан Бейшеналиев

 

Бизнинг ҳудудимизда барча оғирликлар аёлларнинг бўйнига тушган: суратчи Алтин Капалованинг бир неча йил аввал Москванинг босмахонасида ёниб кетган мигрант аёлларнинг фожеасини ёритган иши кўргазманинг жон оғритувчи сюжети бўлиб ҳисобланади. Нима учун Феминналедан шикоят қилаётганлар бу ҳақда ёзишмайди?! (...)

(...) Мен музейнинг илмий методик кенгашида кўргазманинг концептини, ғоясини ва уни намойиш қилишнинг йўл-йўриқларини сўзсиз олдидан муҳокама қилиш, маҳаллий контекстни ҳисобга олиш керак деган сўзга қўшиламан. 

Аммо музейни масжид ёки черковга айлантирманглар, мўйқаламнинг моҳир усталари баҳс-мунозара ва қаршиликлар кўрсатиш, миллионлаган одамларни ўзларининг суратлари, тасвирий санъат асарлари билан уйғотиш орқали айнан шундай ёруғликка чиққан. 

Feminnale - бу сўнгги ўн йилликдаги замонавий санъатнинг хотирада қолувчи ягона кўргазма. Санъат инсонларнинг ақл-ҳушини ва онгини уйғотиб, ҳаяжонлантирувчи нарса. Парижда ёки Нью-Йоркдагина эмас, шунингдек Москва ва Боку, Тбилиси ва Ереванда ҳам ҳозирги замонавий модерн бадиий санъат музейлари ҳақиқатга айнган, яқинда эса шундай музей Алматада ҳам қурилади - бу ерда жуда зиддиятли, можароли ҳаётимизни тасвирлаган суратлар жойлаштирилади (...)

Сурат: Эржан Бейшеналиев

(...) Маданият вазирлиги санъатдан узоқроқ бўлган одамларнинг даъвоси билан пойтахтда ишлаётган ягона музейнинг шу бир кўргазмаси юзасидан хавотирланиб шошилинч реакция қилди. Нима учун маданият вазирлиги шаҳарликларнинг ва ўлка меҳмонларининг маданий ҳаётидан жуда кўп вақт чиқиб қолган Тарих музейини очиш борасида иш олиб бормайди?! (...)

(…) Ижтимоий тармоқларда бизнинг анъанавий одобларимизни ва қадриятларимизни ёқлаган одамларнинг аччиғи келмоқда, ёш вазир тайсаллаб қолди, текширишнинг ҳамда хулоса чиқаришнинг ўрнига музей директори Мира Жангарачевага эшик томонни кўрсатмоқда. 

Тўхтанг, жаноблар, сиз маъмурий кучга эга бўлишингиз мумкин, аммо жамоатчилик овози ва аёлларнинг ҳамжиҳатлиги ҳам бор! Кўргазма дунё бўйлаб аёллар зўравонлигига қарши аёллар муаммоларига бағишланган. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун сизлар -  Маданият вазирлиги, бутун ҳукумат нима қилдингизлар?! Агар аёлларни, янгиликларнинг барча маълумотлари тўлган, ўлиб қолгунгача шунчалик кўп калтакласа, агарда 13-15 ёшдаги қизларни зўрлаб ва хатто уларга уйланаётган педофил эркаклар кўпаяётса, иккидан ортиқ аёлга уйланган эркакларга эса сон етмаса, шунинг барига аёллар чидаса бўлаверадими? Қачонгача бардош беради?! Биз қандай жамиятда яшаяпмиз?!(…)

(…) Баринглар тўхтанглар, ўйланинглар! Шу муаммолардан қандай қутулиш кераклигини баримиз ўйланишга масъулмиз. Зўравонликка қарши ҳафталик шаклан эмас, у барини бизнинг урф-одатларимизни, аёлларга ва уларнинг муаммоларига бизнинг муомаламизни ўзгартиришга мажбур қилади деб ишонаман. Санъатнинг кучи, миссияси ҳам шунда. Кўргазиш учун ва кўргазманинг, жонсиз музейларнинг нима керак бор?! Биз, аёллар, ўз нуқтаи назаримизда доимгидек барқарормиз, мамлакатни яхши томонга ўзгартиришга ният қиламиз.