«Буни цензура деб атасангиз бўлади» — Feminnale кўргазмасидан «провакацион» объектлар олинди

366

Маданият вазири Азамат Жаманкулов 3 декабр куни эрталаб Гапар Айтиев номидаги Тасвирий санъат музейига келиб, экспозициядан олтита асарни  олиб ташлашни буюрди.

Жаманкуловнинг айтишича, махсус комиссия кўргазманинг барча экспонантларини таҳлил қилиб, ундаги «провокацион картиналарни» олиб ташлашга қарор қилган. Вазир комиссия таркиби ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.

Унга Тасвирий санъат музейининг собиқ директори Юристанбек Шигаев яланғоч аёлларга сурат чизганини ва унинг меҳнатлари цензура қилинмаганини эслатишган. Бироқ Жаманкулов бунга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Вазирнинг фикрича, аҳолининг 80 фоизи кўргазмани қўллаб-қувватламайди. Аммо вазир ушбу статистиканинг ёки тадқиқотнинг манбасини айтмади. Шунингдек у, Маданият вазирлиги кўргазманинг экспонатларини тақиқловчи қонунга таяна олмай,«музейнинг дирекцияси вазирликка маслаҳат учун  мурожаат қилиши мумкин»лигини билдирди. У музей Маданият вазирлигига консультация учун мурожаат қилганми, деган саволга жавоб бера олмаган.

«Кўргазма давом этади — унинг ўзини яхши мақсади, яхши мавзуси бор, мен барини провакацияли ерлардан бошқаларини келиб кўришга чақираман», — деди у.

Вазир кўргазмадан асарларни олиб ташлаш қарорига уюштирувчиларни ва музей директорини қўрқитган миллатчи патриотлар гуруҳининг фикрига боғлиқ бўлмаганини, «улар ҳеч қандай таъсир кўрсатишмаганини» таъкидлади. 

«Мен бусиз ҳам матбуот анжумани ўтказмоқчи бўлаётгандим, бу одамлар, “Қирқ Чоро” маданият вазирлигининг олдига митингга чиқиш учун келишибди. Мен уларни қабул қилиб, маълумот бердим. Бари хал қилинган эди, фақат улар матбуот билан биргаликда келиб қолишибди», — деди у.

Жаманкуловнинг айтишича, Мира Жангарачева музейнинг директорлигига қайтиб келмайди, чунки у «масъулиятни бўйича олиб», ўзи ариза ёзган. Агар музейнинг собиқ раҳбарига таҳдидлар бўлаверса, маданият вахирлиги унга ҳимоя бўлиб беради. 

Маданият вазирлигининг текширувидан ўтмай қолган экспонатларни уюштирувчилар музейнинг ичидан замбил билан чиқаришди. Улар «Ололо Хаус» коворкинг марказига жойлаштирилади.