Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) Қирғизистоннинг Истамбулдаги собиқ консули Эркин Сопоковнинг қўлга олинганини билдирди. Сопоков 28 ноябрь куни МХДҚга сўроққа чақирилиб, ундан кейин изоляторга киргизилган.
Сопоковни автомобилининг Қирғизистонда қидирувга олинган хитойлик тадбиркор Айэркен Саймаити бошқариб юрган. Дипломатик рақамли бу автомобил 10-ноябрда Саймаити ўлдирилган Истамбулнинг меҳмонхонасига қарашли кафедан топилган.
Сопоков консуллик автомобилни Саймаитига фрйдаланишга берганлиги учун «Вазифасини суиистеъмол қилиш»да айбланмоқда.
Яна икки бошқа айблов хитойлик бизнесменга боғлиқ эмас.
Сопоковнинг турмуш ўртоғи Истамбулда яшаб тургани учун тўловлар амалга оширилиб турган — яна бир «вазифасини суиистеъмол қилиш» айби шу бўйича қўйилган. МХДҚ билдиришича, айни вақтда консулнинг рафиқаси Истамбулда «факт бўйича яшамаган».
Шунингдек Сопоков «ноқонуний бойиган» дейилиб айбланмоқда — ундан 200 000 доллар ҳамда қиймати 47,6 млн сомдан иборат кўчмас мулк топилган.
Саймаитининг ўлими
Сопоков Саймаитининг ўлдирилиши бўйича сўроққа олинган. Саймаити биргина консулнинг автомобилини фойдаланмасдан, Сопоков билан бирга турк амалдорлари билан учрашган. Хатто Туркиянинг собиқ маданият вазири қирғиз консули ҳамда унинг бизнесмен дўстлари билан учрашдим деб ёзиб, Сопоков билан Саймаити суратларини эълон қилган.
Сопоков машинаси Саймаити ўлдирилган кафенинг ёнида топилгандан кейин хизматидан ажратилган. Бундан ташқари, Қирғизистон ҳукумати бошқа консулларнинг автомобилларини текшириб кўришга қарор қилган — дипломатлар кимларгадир элчиликнинг мулкини бермаслиги керак.
Турк полицияси Саймаитини ўлдирилиши бўйича тўрт кишини қўлга олган. Қотилликдан аввал Саймаитига ўлдирамиз деган таҳдидлар бўлган, у бу ҳақда журналистларга айтиб беришга улгурган. Саймаити журналистларнинг маълумотчиси бўлган ва «АКА» компаниялар тармоғининг раҳбари Хабибула Абдуқодирга ишлаб, Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ пулни қандай чиқариб кетганини айтиб берган.
Матн устида ишлаганлар: Айдай Эркебаева, Камила Баймуратова