Баткен Давлат университетининг Қизил-Қия шаҳридаги педагогика институтининг талабалари 18-ноябрь куни норозилик намойишини уюштиришган. Бунга институтда ўқиш шартларининг ва иссиқликнинг йўқлиги сабаб бўлган. Талабалар иссиқлик берилмагунча дарсларга қатнашишдан бош тортишди.
«Университет таъмир талаб, тоза сув тез-тез ўчиб туради, иссиқликни 15-октябрдаёқ берилиши керак эди, иссиқлик берилмаганидан шундай талабларни қўйди. Биз соғлигимиздан ажрашни истамадик. Бугун иссиқлик берилди, лекин айрим аудиториялар хали ҳам совуқ», — деб тушунтирди олийгоҳнинг талабаси Улукбек Жанибек ўғли.
Талабанинг айтишича, агарда ОЎЮнинг раҳбарияти қолган талабларни бажармай ва иссиқликни тўлиғи билан бермаса, талабалар қайтадан норозилик акциясига чиқишади.
Қизил-Қия педагогика институтининг директори Миталипов Камалидин «Клооп»га берган интервьюсида ишонтиришича, улар жорий йилнинг баҳоридан сентябрга қадар бинонинг ташқисини таъмирлашган ва университетга сув олиб киришган.
«Ўт қозон 17-ноябрь куни ёрилиб кетган. Ҳозирги вақтда таъмирланиб, иссиқлик берганмиз. Бунгача бермагандик. Ҳозирги вақтда талабалар дарсга қатнашишмоқда», — деди Миталипов.
Қизил-Қия шаҳридаги педагогика институтида ва унга қарашли коллежида уч минг нафар талаба ўқийди. Коллежда ўқув ҳақи йилига 16,6 минг сомни, университетида эса 29 минг сомни такшил қилади.
Муаллиф: Саадат Тологонова