Давлат экотехинспекция 15-ноябрда Бишкекнинг фаст-фуд жойларини ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ текширув бошлади.
Текширувга 8-ноябрда шаҳар марказидаги «Антошка» кафесининг портлаб ёниб кетиши сабаб бўлган — ўшанда бир киши ҳалок бўлиб, яна 15 киши жабрланган.
Портлашга газ баллон сабаб бўлган.
Давлат экотехинспекциядан текширув қанча муддат давом этиши номаълум эканини хабар қилишди — бу «иш асносида аниқ бўлади».
Аввалроқ муассасадан режадан ташқари текширув Экономика вазирлиги билан келишилгандан кейингина ўтказилишини билдиришган.
Бунга қадар, 2019 йилнинг январидан бошлаб, Бишкек ҳамда Ўшда фаст-фудларини текшириш вақтинча тақиқланган. Қонун бизнесни ривожлантириш, сармоядорларни ва тадбиркорларни қўллаб, уларга «ижобий» иқлим тузиш мақсадида қабул қилинган эди.