ДРХ: Саймаитини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинганлар — Қирғизистон фуқаролари эмас

535

Қирғизистоннинг Давлат рўйхатга олиш хизмати билдиришича, бизнесмен Айэркен Саймаитини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинган икки киши турк полициясининг билдирувига қарамай, Қирғизистон фуқаролари бўлиб ҳисобланмайди. 

ДРХ бу билдирувни Хусейн Ахметалиев ва Абдулла Энвер қўлга олингандан икки кун ўтиб тарқатди. 

«Аҳолининг умумий давлат реестрига кўра, кўрсатилган шаҳслар Қирғиз Республикасининг фуқаролари эмас ва улар Қирғизистон Республикаси фуқаросининг паспортлари билан ҳужжатлаштирилмаган», — деб айтилади ДРХнинг маълумот хатида. 

ДРХ кечаги куниёқ қўлга олинганларнинг фуқаролигини тасдиқлашдан бош тортган эди. Улар буни бундай маълумот маҳфий деб тушунтиришган. 

12-ноябрда Туркиянинг Адана шаҳри полиция бўлимининг етакчиси Атилла Қилич «Азаттык»қа Ахметалиев ва Энвер — Қирғизистоннинг фуқаролари деб хабар қилган.

Ахметалиев ва Энвер билан бирга Али Исбе исмли шаҳс ҳам қўлга олинган. У ёнига Суриянинг сохта паспортини олиб юрган. 

улар Туркиянинг жанубидаги Сурияга чегарадош ердан олис бўлмаган Адана шаҳрида қўлга олинган. 

Саймаити дегани ким?

Айэркен Саймаити 10-ноябрь куни кечаси Истамбул шаҳрида ўлдирилган.  Саймаити «Азаттык»нинг божхона хизматиннг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов бўйича суриштирувининг фигурантларидан бири бўлган. 

Сурат: Саймаити ўлдирилган ер. «Хюрриет» нашри

Нашрнинг суриштирувига кўра, Матраимов 2011-2017 йиллари божхона хизматида ишлаётган вақтда 700 млн доллардан ортиқ пулни Қирғизистондан ноқонуний чиқариб кетиши бўйича коррупция схемасига алоқаси бор бўлиши мумкин. 

«Азаттык»нинг журналистлари Саймаити ва унинг «Абдыраз» компанияси Матраимовга бу пулларнинг учдан биридан кўпини — 250 млн долларга яқин маблағни — чиқариб кетишга ёрдам берган деб айтишган. 

Матраимов ва унинг ака-укалари Қирғизистонда энг бой ва нуфузли оилалардан бири деб ҳисобланади. 

Муҳолифат ва фуқаровий фаоллар Матраимовнинг президент Сооронбай Жээнбековга яқинлиги бўйича бир неча бор айтиб чиқишган — бу билан ҳусусан, нима учун ҳуқуқ тартибот органлари «Азаттык»нинг суриштирувидан кейин Матраимовнинг мулкини одатдагидан кўпроқ вақт текшираётгани тушунтирилган. 

Президент ўзи доимо Матраимов билан алоқасини инкор қилиб келади — Жээнбеков журналистлар билан бўлган охирги учрашувида божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари билан алоқаси бўйича «фактларни келтиришни» сўраган.