МХДҚнинг матбуот хизмати Қора-Кўл шаҳар судининг судьяси билан Қора-Кўл ИИБнинг раҳбар ўринбосари пора олаётган вақтда қўлга олинганини маълум қилди.
Матбуот хизматининг маълумотига кўра, 1-октябрь куни бир фуқаро мазкур ведомстволарнинг ходимлари 100 минг сом пора таъма қилаётгани ҳақида шикоят билан МХДҚга мурожаат қилган. Милиционер билан судья бу пулни шикоят қилувчига қарши қўзғалган «жиноят ишида ижобий ҳукм чиқариб бериш» учун сўрашган.
Ариза ёзган шахснинг айтишича, ТИЗОга қамалмаслик учун 30 минг сом миқдорида пора беришга мажбур бўлган.
Натижада судья ва милиционер 30-октябрда 20 минг сом миқдорида пора олаётганда қўлга олинган.
Тергов Қора-Кўл ИИБнинг ходими айбланувчи билан Қора-Кўл шаҳар судьясининг ўртасида воситачилик қилганини аниқлаган.
«Қора-Қўл шаҳар ИИБнинг ходими Қора-Кўл шаҳар судининг судьяси билан келишган ҳолда, воситачи сифатида ижобий ҳукм қабул қилиш учун пора олишда сўзлашувларни олиб борган», — деб таъкидлайди МХДҚ.
Факт «Пора олиш» моддаси бўйича ЖҚУРга рўйхатга олинди. Ҳозирда тергов МХДҚнинг бош тергов бошқармаси тарафидан давом эттирилмоқда.