«Алмазбек Атамбаевнинг ҳар биримиз каби ўз камчиликлари бор. [...] Атамбаевни 2007 йилдан бери танийман. Мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш ва коррупцияни ёқтирмасликда у принципиал. У билан дўст бўлган сиёсатчиларнинг бари уни сотиб кетишди. 2013 йили хизматдан кетиш аризасини ёзганман, аммо текшириб чиқиб, Алмазбек Атамбаев олдимда кечирим сўради. Биз у билан доим уришишиб кетар эдик, буни гувоҳлар ҳам тасдиқлаб бера олишади».
Собиқ премьер-министр мазкур билдирувини Бишкек ИЭМини модернизация қилишдаги коррупция иши бўйича судда билдирди. Исақов — бу иш бўйича айбланаётганларнинг бири. Тергов версияси бўйича, ИЭМнинг модернизацияси бўйича лойиҳа учун TBEA Хитой компаниясининг манфаатларии ҳимоя қилган. Исақов ўзи айбим йўқ деб ҳисоблайди.
Исақовнинг адвокати Нурбек Токтакуновнинг айтишича, ҳимоясидаги одамига қарши қўйилаётган айбларнинг бирида «давлат раҳбарига ёқишга уриниш» ва «карьера мақсади» мотив қатори кўрсатилган. Исақов ўз сўзида буни инкор қилишга харакат қилган.
Сапар Исақов — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг энг яқин сафдоши. У Атамбаев давлатни бошқараётган вақтда бош вазир бўлган.
Президентлик хизматига Атамбаевнинг вориси Сооронбай Жээнбеков келгандан кейин Исақов хизматдан олиниб, тергов қамоғига қамалган. Атамбаевнинг бошқа сафдошлари ҳам қамоққа олинган.
Исақовнинг ва собиқ президентнинг бошқа сафдошларининг ишлари Жээнбеков билан Атамбаевнинг ўртасида жиддий можаронинг мавжудлигини белгиси бўлган. Кейинчалик собиқ ва ҳозирги президентнинг ўртасидаги келишмовчилик 2017 йилдаги сайловдан сўнг бошлангани аён бўлган.
Бу келишмовчилик Атамбаевни қўлга олишга, коррупцияга ва бошқа жиноятларга айблашга олиб келган. Ҳозирда собиқ президент ҳам ТИЗОда ушлаб турилибди.