Ислоҳатлар, одам юзини танувчи камералар ва Қўй-Тошдаги воқеа — Жунушалиевнинг интервьюси

529

Ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев «АКИпресс» нашрига интервью берди. «Клооп» ИИВ раҳбарининг интервьюсидан қисқача баён тайёрлади. 

Ислоҳатлар ҳақида 

Милицияга бўлган ишонч даражасит тушиб кетди, уни қайтариш керак. Бу вазирликнинг энг асосий вазифаларидан бири. ЖҚУР ишлай бошлагандан бери аризаларни ёки шикоятларни яшириб қўйиш мумкин бўлмай қолди. Бироқ, бундай фактлар ҳам мавжуд, аммо бу ўтган йилларга нисбатан жуда оз ҳамда бу ходимларнинг саводсизлиги сабабли бўлмоқда. Ислоҳатлар сабаб янги олти мустақил ҳудудий инспектор бўлсин деб топширган. Агар биз бунга эришсак, жиноятлар камаяди. Ҳозирда ҳомийлар қишлоқ ҳукуматини қўллай бошлаб, бундай ходимлар уйини қуришмоқда. 

«Хавфсиз шаҳар» ҳамда патрул милицияси ҳақида 

Хитойнинг қўллови билан одам юзини танувчи камераларни ўрната бошлади, бунинг учун бизга қайтаримсиз шаклда 6 млн долллар бўлиб беришган. Бишкекни тўлиқ камера билан таъминлашни режалаштиряпмиз. Шунингдек милициянинг патрул хизматини туздик. Энди у  «Хавфсиз шаҳар» тизими билан ишлайди. Унинг ичида, бу ходимлар 2020 йилдан бошлаб Бишкекда ЙХХТБнинг ўрнига, шундан кейин тўлиқ ўлка бўйича ишлай бошлайди. Ишчи гуруҳ милициядан полицияга ўтиш имкониятини ҳам ўрганмоқда, аммо бунинг учун 1 млрд сомдан ортиқ маблағ керак. Йўл ҳалокатларинг сони ўсди, аммо бу энди бўлаётганларнинг бари рўйхатга олинаётгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, ёруғлантириш ночор бўлгани учун ҳам авто авариялар ва пиёдаларни ҳалокатга учраши юз бермоқда, унинг устига ҳайдовчиларнинг ҳаммаси ҳам йўл харакати қоидаларини билмайди. 

Атамбаев ва Қўй-Тошдаги можаро ҳақида 

Мен Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳини штурмга олишга 8-августда келиб, у билан сўзлашувларни олиб борганман. У мен учун жиноятчи қатори ҳисобланишини тушунтирдим. Мен унга кимдир жабрланишини истамаслигимни, аммо барибир штурмга олишимни айтдим. Шундан кейин Атамбаев чиқди, 19:15да у ердан чиқиб кетдим. Сўзлашувлар бораётганда собиқ ўринбосарим Курсан Асановни кўрмаганман. Терговни Ҳарбий прокуратура олиб бормоқда, бошқаларига изоҳ бериш мен томондан тўғри бўлмайди. 

Кашкар Жунушалиев ИИВда 2009 йилдан ишлай бошлаган — ўша вақтда уни жамоат хавфсизилиги бошқармасининг раҳбарлигига тайинлашган. Кейинги йили уни вазирликнинг раҳбар ўринбосарлигига қадар кўтаришган. 2014-2016 йиллардан бошлаб Жунушалиев Бишкек ШИИББини бошқарган, шундан кейин ИИВнинг раҳбари вазифасини бажара бошлаган. У 2018 йили апрелда вазирликка тайинланган.