Парламентнинг беш депутати сайлов бўсағасини 9 фоиздан 5 фоизгача камайтириш ҳақида қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқаришди.
Парламентарийлар амалдаги 9 фоизлик сайлов бўсағаси «парламентда турли сиёсий кучларнинг пропорциял вакилликларини чекловга олиб келади» деб ҳисоблашади.
«Халқаро тажриба кўрсатганидек, сохта турда кўтарилган бўсаға сайловчиларнинг парламентга кела олмаган 40-50 фоизини элаб юборади», — деб айтилади асос маълумотномасида.
Қонун лойиҳасининг муаллифлари мисол сифатида 2015 йилдаги сайловнинг натижаларини келтиришган. Унда парламентга «Ата Мекен» ва «Бир Бол» партиялари ўтишган эди, бироқ агар сайлов бўсағаси 9% даражада бўлса, бундай бўлмас эди.
«Шундай қилиб, сайлов бўсағаси қанчалик юқори бўлса, турли сиёсий партияларнинг бир гуруҳи “кўчада” қолади-ла. Улар ўлкада сиёсий вазиятни барқарор йўлидан тойдириш хавфини туғдириб, халқни митингларга олиб чиқишга потенциал кучлар бўлиб қолаверар эди», — деб ҳисоблашади депутатлар.
Шунингдек, ҳужжатда сайлов гаровини беш миллион сомдан камайтириш тавсия қилинади.
«Шундай қилиб, сиёсий партиялардан талаб қилинган сайлов гаровининг қиймати жуда катта бўлиши уларнинг молиявий-иқтисодий вазияти сабаб, кўплаган партияларнинг сайловларга қатнашишига тўсиқ бўлади», — деб ёзишган тузатувларнинг муаллифлари.
Парламентга ўтиш бўсағаси 2020 йили кузда ўтувчи сайлов доирасида муҳокама қилина бошлаган.
Аввалроқ депутат Исхак Масалиев 24.kg ахборот агентлигига билдиришича, 9 фоизлик барьер сабаб Жогорку Кенешга икки йирик партиягина ўта олади.
«Бироқ, бизда яхши партиялар кўп эмас, масала шунда. Биз партия қурулишининг бошида турибмиз, шу сабабдан ҳозирча манфаатлар гуруҳи устиворлик қилмоқда. Улар идеологик белги бўйича эмас, ҳудудий белди бўйича тузилишади», — деб айтди депутат.
Шунга қарамай унинг парламентдаги ҳамкасби ва вице-спикер Аида Касималиева 9 фоизлик барьерни «ёмон эмас» деб атаган.
«Натижада, юқори барьер сиёсий ташкилотларни бирикишга ва консолидацияга ундаш бўлади, овозларни бўлишнинг керак бўлмайди», — деб ҳисоблайди Касималиева.
Қирғизистонда 2010 йилги сайлов вақтида сайлов бўсағаси 5 фоизни тузган эди, аммо у 2017 йили киргизилган ўзгартиришларга кўра, Жогорку Кенешга ўтишни истаган партиялар участкаларга келган сайловчилар овозларининг 9 фоизидан кам бўлмаганини олиши керак.