Ўш: Алай туманининг турғунлари кон қидирув ишларини тақиқлаш талабини қўйишмоқда 

539
Ўш шаҳрида митингга тўпланган Алайнинг турғунлари. Сурат: Медер Ниязалиев / RFE / RL

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакиллиги биносининг олдида 24-октябрда Алай туманининг Таш-Короо қишлоғининг 60га яқин турғуни норозилик акциясига чиқди. Тўпланганлар ҳудудда мармар қидирув-разведкани тақиқлашни талаб қилишди. 

Ҳукумат вакили аппаратининг уюштирув бўлими раҳбари Канболот Тутуев «Клооп»га аҳоли яйлов бузилади деб ҳавотир олаётганини билдирди.  «Турғунлар сувнинг оқими бошқа ерга бурилиб, қишлоқда кўчки содир бўлиш эҳтимолини ҳам айтишмоқда», — деб айтди Тутуев.

Бундан ташқари, қишлоқ турғунлари августда разведка ишларини олиб борган «Жол Мед Кен» компаниясининг ходимлари билан маҳаллийлар ўртасида чиққан можарода қўлга олинган икки йигитни озод қилишни илтимос қилишган. 

«Биз ҳуқуқ тартибот органлари билан гаплашиб, кечки соат 6да болалар уй қамоғига чиқарилди. Аммо тергов натижаси қандай бўлиши номаълум», — деб қўшимча қилди бўлим раҳбари. 

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг маълуомтига кўра, ҳозирда кон қидирув ишлари тўхтаб турибди. 

Экотехинспекциянинг ҳудудий бўлими раҳбари Рисбек Юсупов «Клооп»га Таш-Коргоо қишлоғига яқин ҳудудда уч компания иш олиб бораётганини билдирди. Улар «Нур Ислам Строй», «Жани Жол» ва «Жол Мед Кен» ишхоналари. Муассасадан компаниялар фаолиятини қонуний турда олиб боришган дейишди. 

«Уларнинг қидирув-разведкага лицензияси бўлган. Биз бориб текшириб келдик, улар қазиш ишларини олиб боришмаган. Эксперимент учун бир мармарни чиқариб олиб кўришган. Шу сабабдан можаро чиқяпти», — деди Юсупов.

Қидирув ишлари сабаб чиққан жанжал 

Алай туманининг Таш-Короо қишлоғи аҳолиси билан «Жол Мед Кен» компанияси ходимларининг ўртасидаги жанжал 28-сентябрда чиққан.

Ҳуқуқ тартибот органларидан билдирилишича, 10га яқин ходим мармар қазиётган вақтда 25 нафарга яқин турғун келиб ўртада тортишув бошланиб кетган. Фикр келишмовчилиги муштлашувга айланиб, натижада ер қазишга керак бўлган техникалар бузилган. 

Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби Женишбек Аширбаев «Клооп»га хабар қилишича, мазкур воқеа бўйича тарафлардан ариза тушган. Натижада 6 кишининг устидан «безорилик» моддаси бўйича иш қўзғалган  — уч нафари компаниянинг вакили, қолгани маҳаллий турғун.