Бир кадр билан: Баткенда прокуратура ходимларига 24 квартира калити топширилди

484
Баткен шаҳрига қурилган янги уй. Сурат: Бош прокуратура

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар қилишича, 24-октябрда Баткен вилоят прокуратурасининг ходимлари учун қурилган уч қаватли турар жой фойдаланишга берилди. Баткен шаҳрига қурилган бино 24 хонадондан иборат. 

Маълумотга кўра, бинонинг очилиш тадбирига бош прокурор Ўткурбек Жамшитов ҳамда ўлканинг жанубий ҳудудидаги прокуратура ходимлари иштирок этган. Жамшитов табрик сўзида, хизмат квартиралари ҳудудларни ривожлантириш йилининг асносида қурилганини таъкидлади. 

Баткен вилоятидаги прокуратура ходимларини уй билан таъминлашга республика бюджетидан 2018 йили 43 млн сом бўлинган.

Бунга қадар октябрнинг ўрталарида Жалолобод вилоят прокуратурасини янги биносининг очилиши бўлиб ўтган.

Муаллиф: Орозгул Анарбай қизи