Хукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, «яширин иқтисодиётни қисқартириш ва республикага тегишли рухсатсиз ва расмийлаштирилмаган ҳолда нефт маҳсулотларининг олиб кирилишига йўл қўймаслик мақсадида» вақтинча тақиқ жорий қилинган.
«Бундан кейин шу тарзда импорт қилинувчи нефт маҳсулотлари бозорда арзонроқ нархда, ўртача 15-20%га сотилади. Ҳисобга олинмаган (контрабанда) нефт маҳсулотларига акциз солиқлари тўланмайди» - дея қўшимча қилади вазирлар маҳкамаси.
Ҳукумат матбуот хизматининг маълумотларига кўра, мамлакатда бензин ва дизел ёқилғисига ўртача талаб йилига 1,3 миллион тоннадан ошади. Бироқ, «маҳаллий нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига қарамай» 80% ёқилғи Россиядан келтирилади.
Ҳукуматнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йил январ-июнь ойлари орасида Қирғизистонга қарийб 5,7 минг тонна контрабанда нефт маҳсулотлари келтирилган.
Ўтган йилга нисбатан яширин нефтмаҳсулотларининг айланмаси улуши импортнинг умумий ҳажмидан 25%- 12 млн сомдан кўпроқни ташкил қилган. 2017 йилда контрабанда камроқ бўлган - тахминан 13% ёки 5,3 миллион сомни ташкил қилган эди.