Илмияновни 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинди

468

Прокурорлар 23-октябрда Икрамжан Илмияновни етти ярим йилга озодликдан ажратишни сўрашди.  Илмиянов — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдори. 

Бишкекнинг Свердлов туман судида ўтган тарафларнинг хулоса сўзида прокурор Илмияновнинг айби тўлиғи билан исботланганини билдирди. Бундан ташқари, тергов Илмияновнинг мулкини мусодара қилишни ва унга 180 минг сом жарима солишни сўради. 

Ҳукумат Илмияновни «товламачилик билан» 150 минг долларни ўзлаштириб олишда гумонлаб 2018 йилнинг сентябрида унга қарши жиноят ишини қўзғаган. 

Тергов версияси бўйича, Илмиянов Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олди президентлик штабининг етакчи ўринбосари бўлиб турганда, 2017 йилнинг августида, «Дизель комплект» компаниясидан «ҳомийлик ёрдами» ҳамда «мукофот» шаклида 150 минг доллар олган.

Атамбаев ва унинг КСДП партияси Илмияновга қарши терговни «сиёсий асосда» деб атаган.

Илмиянов 2009 йили Атамбаевнинг ҳусусий ҳайдовчиси, 2010 йилдаги революциядан кейин эса ёрдамчиси бўлган. 2011 йили Атамбаев Атамбаев президент бўлиб турганда президентлик аппарати раҳбарининг ўринбосари хизматига тайинланган. Мазкур хизматдан уни «Вечерний Бишкек» газетасиннг биносини босиб олишда айблашгандан кейин 2015 йили кетган. 

Кейинчалик у кўк-бўри федерациясини бошқарган, шунингдек Атамбаевнинг кўнгилли маслаҳатчиси бўлиб ишлашни давом эттирган.