Чет эл фуқаролари муштлашган видео ижтимоий тармоқларга 20-октябр куни эълон қилинган. Видео учун ёзилган изоҳда воқеа Ўшда хиндистонликлар ёки покистонликларнинг ўртасида бўлганлиги айтилади.Видеода кўрилишича воқеага 20га яқин одам қатнашган.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»га милиция мазкур воқеа бўйича суриштирув олиб бораётганини хабар қилди.
«Бизга шикоят билан шу вақтгача ҳеч ким мурожаат қилгани йўқ. Аммо мазкур воқеа бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Агарда чет эллик фуқароларнинг харакатларида жиноят таркиби топилса иш қўзғаймиз», — деб билдирди Сидиқов.
Бу видео тарқаган куннинг эртаси Ўш давлат университетида ҳуқуқ тартибот органларининг иштирокида мажлис ўтган. Бироқ муштлашувнинг иштирокчилари мазкур олий ўқув юртининг талабалари бўлиб-бўлмагани ҳозирча аниқлангани йўқ. .
«Воқеа бўйича ариза билан ҳам ҳеч ким мурожаат қилмади. Муштлашув иштирокчилари аниқлангани йўқ. Бизнинг чет эллик талабалар ҳам уриш бўлгани йўқ дейишмоқда», — деб айтишди ЎшДУдан.
Бишкек шаҳрида октябрнинг ўрталариа Покистондан келган талабалар муштлашиб кетган. Воеага қатнашган 30 нафарга яқин киши милиция бўлимига етказилган. Халқаро университетнинг маъмурияти жанжал «маиший тортишувдан» чиққанини хабар қилган.
Ўш давлат университетида икки мингдан ортиқ чет эллик талаба ўқийди, аксарияти тиббиёт йўналишида билим олишади.