ИИВ раҳбарининг ўринбосари ёши сабабли истеъфога кетиши керак

429

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Помир Асанов 16 октябр куни  55 ёшга тўлди. Энди ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунга кўра, у ўз хизматини топшириб, истеъфога чиқиши керак.

Ҳужжатда айтилишича, хизматда  Ички ишлар вазирлигининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий даражага эга бўлган ходимларгина 60 ёшгача қолишлари мумкин.

Бундан ташқари, 60 ёшгача «юқори қўмондонлик штатлар»да ишлаш ҳуқуқига ҳам эга. Уларга генерал-майорлар, генерал-лейтенантлар ва генерал-полковниклар киради. Бундай унвонларни президент беради.

Ички ишлар вазирлигининг веб-сайтидаги таржимаи ҳолига кўра, Асанов илмий унвон олиб, ИИВнинг ўқув муассасаларида дарс бермаган. Бундан ташқари, бошқарма сайтида Асанов полиция полковниги эканлиги кўрсатилган. Бу шуни англатадики, у «ўрта ва катта бошқарувчилик» гуруҳига киради ва фақат 55 ёшгача ишлай олади.

«Клооп» Ички Ишлар Вазирлиги билан боғланиб, Асанов билан боғлиқ вазиятни изоҳлашни сўради, аммо матбуот хизмати изоҳ беришдан бош тортиб, яқин орада расмий матбуот релизини эълон қилади деб айтишди. Бироқ, шундан кейин матбуот хизмати билан боғланиб бўлмаган  ва материал эълон қилинишидан аввал ИИВнинг позицияси номаълумлигича қолди.

Памир Асанов Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг ўринбосари лавозимига 13-августда  тайинланган. У бу лавозимга собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳибсга олингандан кейин бир неча кун ўтибишдан бўшатилган Курсан Асановнинг ўрнига келган.

Кейинчалик Асанов божхона хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан қуда бўлиши маълум бўлган. Шундан кейин Ички ишлар вазирлигидан  «бу сиёсатлашмаган воқеа» деб билдиришган.