Журналист ва КСДП сиёсий кенгашининг аъзоси Айтикеев Швецияда — ОАВ

451

«Азаттык» нашри ўз маълумот манбаларига таяниб, 17-октябрда  маълум қилишича, журналист ва Қирғизистоннинг социал-демократик партиясининг сиёсий кенгаши аъзоси Мирбек Айтикев оиласи билан Швецияда юрибди.У Қирғизистондан қандай қилиб ва қачон кетгани аниқ айтилмаган. 

Аввалроқ ОАВлар Айтикеевни милиция қўлга олди деган маълумот тарқатишган. Бироқ ИИВ кейинчалик бу билдирувини инкор этган. Муассасадан журналист сўроққа чақирилмаганини, аммо у собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш иши бўйича гувоҳ қатори ўтмоқда деб қўшимча қилишган. 

Айтикеев — Атамбаевнинг фаол тарафдори. У собиқ президентнинг резиденцияси штурмга олинаётган вақтда жонли эфир олиб кўрсатган. Қўй-Тошдаги уйни штурмга олиш ва Атамбаевнинг тарафдорлари билан куч тузумларининг ўртасидаги тўқнашув ортидан ҳуқуқ тартибот органлари бир неча жиноий ишларни қўзғашган. 

Мазкур ишлар асосида милиция ва МХДК Атамбаевнинг тарафдорларини сўроққа ола бошлаган: депутат Асел Кодуранова билан Ирина Карамушкинани, КСДП етакчисининг ўринбосари Кундуз Жолдубаева ҳамда Атамбаевнинг ўғли Сейитбек Атамбаевни.

Атамбаевнинг айрим сафдошлари қўлга олинган, масалан, маслаҳатчиси Фарид Ниязов МХДҚнинг спецназ зобитларини гаровга олиш иши бўйича 5-декабргача қамоқда қолдирилган. 

Атамбаев ўзи Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши иши бўйича коррупция айблари билан қамоқда. Бундан ташқари, собиқ президент ҳуқуқ тартибот органининг ходимларига зўравонлик кўрсатиш, оммавий тартибсизликларни уюштириш, қотиллик ва одамларни гаровга олиш бўйича гумонланмоқда.