Ўш милицияси «Азаттык» операторини сўроққа чақирди

486

«Азаттык»радиоси 17-октябрда оператори Айбек Кулчуманов Ўш милициясидан икки сўроққа чақирув қоғозини олганини хабар қилди.

Терговчи билан учрашув 19-октябрда бўлади. Ўшанда бошимга дрон қулаган деб билдирган Матраимовлар оиласининг боғбони билан юзлаштириш бўлиши мумкин.

Иккинчи чақирув қоғозига кўра, ўша куни соат 16:00да Айбек Кулчумановнинг аризасига боғлиқ тергов тадбирлари бўлиб ўтади.

«Азаттык»нинг оператори Айбек Кулчуманов 28-сентябрь куни эрта билан Райимбек Матраимов уйининг ёнида дрон билан видео олиб юрган. Кулчумановнинг билдирувига кўра, унга номаълум тўрт киши ҳужум қилиб, дроннинг пультини ва қиймати 1,5 млн сом бўлган техникани тортиб олишган. Ўша вақтда Ўш милицияси ҳужум қилганлар  — «Матраимов оиласининг яқинлари » эканини хабар қилган.

Кулчуманов ариза ёзиб, милиция унинг асосида «Тўнов» моддаси бўйича текширув ишларини бошлаган. Аммо Матраимовларнинг яқинлари ҳам ариза ёзиб мурожаат қилишган  —уларнинг айтишича, Кулчумановнинг дрони боғбоннинг бошига қулаб тушган.

4-октябрда Ўшнинг суд-тиббий экспертлари Матраимовлар оиласини боғбонининг бош мияси чайқалган деган ташҳис қўйган. Кулчумановда эса жароҳат изларини топишмаган. Шундан кейин «Азаттык» таҳририяти Бош прокуратура ва ИИВдан ишни Бишкекда тергов қилишни илтимос қилган.

Райимбек Матраимов — божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари. Унинг оиласи ўлкадаги энг бой ва нуфузли деб ҳисобланади. Баҳорда «Азаттык»нинг журналистлари Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар бўйича суриштирув эълон қилиб, бунга Матраимовлар алоқадор бўлиши мумкин деб билдиришган.