Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) матбуот хизмати маълум қилишича, ИИВнинг Гиёҳванд моддаларни айлантиришга қарши курашиш бўйича бошқарманинг икки ходими қўлга олинди. Улар тергов қамоғига киргизилди.
МХДҚнинг версияси бўйича, улар бир аёл билан яширин келишув тузию, унинг собиқ турмуш ўртоғининг машинасига 32 грамм гашиш ташлашган. У шундан кейин гиёҳванд модда сақлаган деб ушланган.
«Тергов Бишкек ШИИББнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришга қарши курашиш хизматининг айрим ходимлари тарафидан лавозимини суиистеъмол қилиш фактини аниқлаган», — деб айтилади МХДҚнинг хатида.
Қўлга олинган ходимларга қарши «Лавозимини суиистеъмол қилиш», «Жиноят қилишда ноқонуний айблаш», «Далилларни сохталаштириш» ва «Ёлғон кўрсатма беришга мажбурлаш» моддалари бўйича тергов ўтказилмоқда.