Уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қатори милициянинг рўйхатида турган Ўш вилоятининг 38 ёшдаги турғуни зўрлашда гумонланмоқда. Халқ орасида «Казак» лақаби билан танилган.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»га билдиришича, 12-октябрда милицияга ўсмир қизнинг отаси мурожаат қилиб «Казак»нинг устидан ариза ёзган.
«Ўш шаҳридаги ўқув юртининг бирида билим олаётган қизнинг отаси ўз аризасида, гумондор қизининг автомобили билан етказиб қўяман деб, Манас-Ата туманидаги далага олиб бориб, куч қўлланиб зўрлаганини ёзган. Воқеа 6-октябрда бўлгани айтилмоқда», — деди Сидиков.
«Казак» (аввалги исми Эрнис Казаков, ҳозирда исм-фамилиясини ўзгартирган) 9-октябрда шаҳардаги тунги клубларнинг бирида 1996-йили туғилган йигитнинг соғлигига зиён етказишда гумонланиб қўлга олинган. Сул унинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, судгача тергов вақтида қўлга олиш қарорини чиқарган.
Ҳуқуқ тартибот органларидан Казаков ўсмир ёшидан бери милиция назоратида турганини, бунгача «ўғрилик» ва «тўновчилик» моддалари билан судланиб чиққанини билдиришди.
Муаллиф: Орозгул Анарбай қизи