Патруль ходими «Лексус» ҳайдовчисини ярадор қилди. Бундан олдин ҳайдовчи уни уриб кетган — Кант

455

Патруль милициясининг матбуот хизматидан билдирилишича, 12-октябрда инспекторлар «Лексус» русумидаги автомобилни тўхтатишга харакат қилишган. Улар машина ҳайдовчиси йўлда ҳаракатланган ҳолда телефон қўлланаётганини сезиб қолишган. 

«Лексус» машинасининг ҳайдовчиси милиционерларнинг тўхташ талабига бўйсунмай ҳаракатда давом этиб, бир инспекторни уриб, кейин воқеа жойидан кетиб қолган.

Шундан сўнг милиционерлар қувиб бораётган машинага етиб бориб уни тўхтатиш харакатини кўришган.

«Ҳайдовчи, авария вазиятини яратиб, овоз кучайтиргич ускунаси ишлаб бораётганига ва ходимларнинг микрафон орқали кўрсатмасига қарамай патруль хизматининг автомобилига ўзиб ўтишга имкон бермаган», — деб айтилади матбуот хизматининг баёнотида.

Натижада милициянинг бир ходими огоҳлантириш қатори осмонга ўқ отиб, шундан кейин «Лексус»нинг ғилдирагини отиб тешган. Ҳайдовчи машинасидан чиқиб, милиционернинг тўппончасини тортиб олишга харакат қилганда инспектор унга ўқ узган.

«Номаълум ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, ундан ташқари, қурол қулланилиши ҳақидаги оғзаки огоҳлантиришларни эътиборга олмай, қуролни эгаллаб олиш мақсадида қаршилик кўрсатган, натижада қурол қўлланилган», — деб айтилади муассасанинг маълумотида.

Инспекторлар елкасига ўқ тегиб ярадор бўлган ҳайдовчини Иссиқ-Ота туманининг Қант шаҳридаги касалхонасига етказишган.

Бу ҳуқуқ тартибот органларининг ходими табел қуролидан фуқарони ярадор қилган бир ҳафтанинг ичида бўлган иккинчи ҳолат. 9-октябрда УЮшган жиноий гуруҳга қарши курашиш бўйича бўлим раҳбари Бишкекдаги йўлда чиққан жанжал сабаб бир кишига қаратага ўқ узган.