Атамбаев Батукаевнинг иши бўйича судга қатнашишдан яна бош тортди 

480

Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев журналистларга 14-октябрда билдиришича, собиқ президент криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши иши бўйича судни унинг иштирокичисиз ўтказишни илтимос қилган.

«У мазкур судга қатнашмайди, чунки бўлаётганларнинг барини ноқонуний деб ҳисоблайди», — деп билдирди Жоошев.

Бироқ шунга қарамай, адвокат қўшимча қилганидек, суд Атамбаевни эркига қарши олиб келишни топшириши мумкин. 

СОбиқ президент 11-октябрда ҳам Батукаевнинг иши бўйича судга келишдан бош тортган эди. Атамбаев мазкур иш бўйича тўрт айбланувчининг бири. 

Бундан ташқари, айбловчи хулосалар собиқ бош прокурор Индира Жолдубаевага, ЖИДХ раҳбарининг собиқ кенгашчиси Канибек Качкиналиевга ҳамда шифокор-гематолог Абдухалим Раимжановга топширилган. 

Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни 2019 йилнинг баҳор ойларида қайта тергай бошлаган. Криминал авторитет лейкоз бўйича маълумотнома асосида бўшатилган. Шундан кейин тиббий ҳужжатлар қалбаки экани маълум бўлган. 

Батукаев ишини текшириш Атамбаевни экс-президентлик мақомидан, дахлсизликдан ҳамда бошқа имтиёзлардан ажратишга сабаблардан бири бўлган. 

Мазкур иш бўйича амалдорлар ҳам фигурант сифатида ўтишмоқда, уларнинг орасида ЖИДХнинг экс-раҳбари ҳамда парламентнинг амалдаги депутати Зарилбек Рысалиев, собиқ бош прокурор Аида Салянова, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева ҳамда собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов бор.

ИИВ Батукаевнинг бўшатилиши иши бўйича Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, аммо собиқ президент терговчи билан учрашишнинг ҳар учида ҳам келмаган. 

Август ойининг бошида куч тизимлари Атамбаевни куч билан қўлга олишган. У Қўй-Тош қишлоғидаги уйида икки кунга чўзилган қаршилик кўрсатувдан кейин таслим бўлган. Махсус операция вақтида спецназнинг бир ходими ҳалок бўлган. Атамбаев ўзи МХДҚнинг тергов қамоғида 31-октябргача қолдирилган.