Миллий банкнинг маълумотига кўра, Қирғизистоннинг чет ўлкада ишлаётган фуқаролари 2019 йилнинг январидан бошлаб августига қадар юртига 1 миллиард 570,5 миллион доллар жўнатган.
Пул жўнатмаларининг 90 фоиздан ортиғи Россиядан келган. Мазкур маблағ 1 миллиард 539,4 миллион долларни ташкил қилади. АҚШдан Қирғизистонга 20,8 миллион доллар, бошқа ўлкалардан 9,9 миллион доллар жўнатилган.
2017 йилнинг маълумоти бўйича, Қирғизистон пул ўтказмаларининг ЯИМга нисбати бўйича дунёда биринчи ўринда туради. 2018 йили меҳнат муҳожирлари ўлкага 2 миллиард 685,3 миллион доллар, 2017 йили эса 2,5 миллиард доллар жўнатишган. Бу суммалар Қирғизистон бюджетининг чиқимларидан кўп.