Kyrgyz Concept сайёҳлик агентлиги 6-октябрда «Эйр Манас» авиакомпанияси 31-октябрга қадар Бишкекдан Ўшга, қайта Ўшдан Бишкекка бўлган рейсларннг барини бекор килганини хабар қилди.
Kyrgyz Conceptнинг маълумотига кўра, қатновларни бекор қилиш «сервердаги бронлаш тизимларида техник ишларни олиб бориш» билан боғлиқ.
Аммо агентликдан 11-октябрда бу маълумотни улар «Эйр Манас»дан ёзма турда олишганини ва маълумот 6-октябргагина доҳил бўлганини «Клооп»га билдиришди. Кейинчалик суҳбатдан кейин маълумот сайёҳлик туристик фирманинг Инстаграм профилидан ўчирилган.
Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилишича, авиакомпаниянинг рейслари самолётнинг эҳтиёт қисмлари йўқ бўлгани учун бекор қилинган. «Эйр Манас»да бўлгани биргина самолёт бор.
«Эҳтиёт қисми АҚШдан “Боинг” заводидан олиб келинади. Шу сабабли олиб келиш ва самолётнинг камчилигини таъмирлай олиш учун бир неча кун талаб қилинади», — деб билдиришди ведомстводан.
«Эйр Манас» Бишкек — Ўш ва Ўш — Бишкек рейсларини 9-октябрдан бошлаб «техник сабаблар» бўйича тўхтата бошлаган. Шундан кейин авиакомпания рейсларини бекор қилаётганини 10-11-октябрда ҳам хабар қилган. Материал эълон қилиниши арафасида «Клооп» журналистининг изоҳ олиш учун «Эйр Манас» билан боғланишга қилган харакатидан натижа чиқмади.
«Эйр Манас»дан ташқари Қирғизистонда Бишкек — Ўш йўналиши бўйича парвозларни икки авиакомпаниягагина ўтказади — Tez Jet ва «Авиа Траффик».