Қорасув туманининг Фурқат қишлоғидаги жанжалда жабрланган спортчи Тологон Раҳмонберди ўғлининг 25-сентябрда «Ош-Пирим» телеканалига берган интервьюси эълон қилинди.
Унда Рахманберди ўғли Ўш шаҳар спорт қўмитасининг етакчиси Қилич Саркарбаев уни тўпонча билан отганини инкор қилган.
«21-сентябрь куни кечки пайт чой ичайлик деб Қиличга [Саркарбаевга] қўнғироқ қилганман. Алтинбек, Бекболот деган укаларимиз билан бирга келишган эди. Машинада гаплашиб ўтирганмиз. Бекболот “тўпонча топиб олдим, кўриб бермайсизми” деди. Мен нима бўлганда ҳам [милициянинг] собиқ ходимиманда. Тўпонча ўқланган экан, босилиб кетиб, оёғимга ўзим отиб олдим», — деб билдирган телеканалнинг журналистларига Рахманберди ўғли.
Тологон Рахманберди ўғли Саркарбаев билан ака-укадек муомалада бўлганини, фейк аккаунтлар уларнинг алоқасини бузишга харакат қилишаётганини қўшимча қилган.
Ички ишлар вазирлишининг матбуот котиби Карима Аманкулова «Клооп»га жабрланувчининг интервьюда берган маълумоти текширилишини айтди.
«Ҳозирча судга қадар ишлар давом этмоқда. Тергов сири деган нарса ҳам бор […] Суд-тиббий ва суд-биологик экспертиза тайинланган. Терговнинг натижаси билан яна маълумот берилади», — деди Аманкулова.
Саркарбаевнинг ўзидан изоҳ олишга 22-сентябрдан бери имкони бўлмаяпти.
Қорасувдаги жанжал
Бунгача Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси ва ОАВлар Ўш мэриясининг амалдори Қилич Саркарбаев 22-сентябрда спортчи Тологон Рахманберди ўғлини фикр келишмовчилиги сабаб тўпонча билан отиб юборганини билдиришган.
Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилган. Ҳужум факти «Соғлиққа зарар етказиш» моддаси билан рўйхатга олиниб судгача текширувга олинди.
Саркарбаев спорт комитетини 2015-йилдан бери бошқариб келади.
Исаковдун маълумоти бўйича у EREM спорт клубининг аъзоси. Клуб Матраимовларнинг оиласига тегишли. Мазкур оила божхона раҳбарининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулклари бўйича суриштирувдан кейин танилган.
Саркарбаевнинг ўзини Матраимовдар билан алоқалари ва унинг энг яқин одамларидан бири қатори аташади. Аввал амалдор курашнинг аралаш тури билан шуғулланиб, чемпионатларда ғалаба қозониб келган.