ЙҲХХБ раҳбарининг ўринбосари ИИВни судга берди. У патрул милициянинг танловидан ўтолмаган

465

Патрул хизматига ходимларни қабул қилиш бўйича танлов комиссияси ЙХХХБ бошлиғининг ўринбосари Мирлан Чалибоев танлов ўтмаганлиги сабабли ИИВни судга берганини хабар қилди.

Танлов комиссияси раиси Тамирлан Ибраимовнинг сўзларига кўра, Чалибаев Патрул хизмати бошқармасининг бошлиқ ўринбосари лавозимига икки марта топширган, аммо комиссия ушбу лавозимга бошқа номзодни - Жилдиз Аҳмедгалиевани танлаган.

Ибраимов, танловдан ўтмаган ходимлар янги патрул хизматида ишламаслигини, аммо Ички ишлар вазирлиги уларга ички ишлар органлари тизимидаги бошқа лавозимларни таклиф қилиши шартлигини таъкидлаган.

Танлов комиссияси аъзоларидан бири Азамат Акенеев «Клооп»га билдиришича, Чалибаев ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблагани учун судга мурожаат қилган. 

"У барча босқичлардан ўтган - УРТ тести, жисмоний синов (ҳарбий тиббий комиссиясининг) ва суҳбатидан. У суҳбатда ўзини яхши кўрсатган, шунчаки комиссия бошқа номзод кучлироқ деб қарор қилган. Аниқроғи унинг ҳеч қандай можаролари ёки даъволари бўлмаган», - деди Акенеев.

Комиссия аъзоси бу ишни уникал деб атади, чунки танлов шаффоф ва очиқ ўтади - комиссия аъзолари бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун адвокатлар ва ҳукумат билан маслаҳатлашиб туришган. 

Акенеевнинг айтишича, бугунги кунга қадар патрул милициясига танловнинг икки  босқичси бўлиб ўтиб, штат 80% ташкил этиб бўлинган. Унга кўра, патрул милицияси ўз ишини 1-октябрдан Бишкекнинг Биринчи май туманида, кейин эса бутун шаҳар бўйлаб бошлайди.

Комиссиянинг яна бир аъзоси Тимур Шайхутдиновнинг «Клооп»га айтишича, комиссия  Ички ишлар вазирлигининг вакилларидан, шунингдек фуқаролик фаоллардан, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва коррупцияга қарши кураш бўйича экспертлардан иборат.

«Агар танлов комиссияси ҳозир саботажга ва турли йўллар билан ислоҳотни тўхтатиш харакатларига дуч келса, у ҳолда ҳукумат бирон бир нарсани охирига етказиш учун ўз кучсизлигини тан олади», —, деди у.

 Янги патрул хизмати

Патрул хизмати бошқармаси - бу ички ишлар органларини ислоҳ қилиш учун тузилган янги орган. У пост патрули ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бошқарманинг ўрнини эгаллайди. 

Патрул милициясининг асосий вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдир.

Май ойида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича давлат инспекциясининг матбуот хизмати янги бўлинма ходимлари ўз ваколатларини кенгайтириши ҳақида билдирган.  Улар аҳолига ёрдам беришга, жиноятларнинг олдини олишга, 102 линияда ишлаб, умуман хавфсизликни таъминлашади 

Милициянинг патрул хизмати бошқармасининг оддий ходимлари 21-25 минг сомгача, зобит лавозимидагилар 30-35 минг сомгача маош олади. Шунингдек ишчиларга зарурий шароитлар: автомобиллар, форма, ускуналар, бензин ва бошқа воситалар берилади.

Бу патрул милициясини ислоҳ қилишга бешинчи уриниш. 

Охирги марта муассасанинг аталиши 2017 йилда ўша пайтдаги бош вазир Сапар Исаков томонидан ўзгартирилган.  Ўшанда идора Патрул милициясининг бош бошқармасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига ўзгарган