«Йигитлик ҳуқуқимиз ҳисобга олинмаган»: Маҳаллий кенгашга номзодлар аёлларга берилган квотага қарши чиқишди

517

Иссиқкўл вилоятининг Саруу қишлоқ кенгашининг депутатлигига 70 га яқин эркак номзодлар президентга, парламент депутатларига ва Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, маҳаллий кенгашлардаги мандатнинг 30 фоизи аёлларга берилиши бўйича қонундан шикоят қилишди.

Эркак номзодлар гендер квотаси уларнинг «йигитлик ҳуқуқларини» бузишини, эркаклар ва аёллар ўртасидаги низоларга олиб келишини ҳамда «аҳолининг давлатга ва мамлакатнинг қонунларига ишончи» йўқолишини айтишди.

«Ҳар бир сайлов округидан уч нафардан аёл овозга эга бўлмаса ҳам тўсқинликсиз депутат бўлиши бизнинг фуқаролиқ, йигитлик ҳуқуқимизни ҳисобга олинмагани, шунингдек аёлнинг ва эркакнинг ўртасида жанжал чиқишига олиб келмоқда», — деб ёзишди улар.

Эркак номзодлар агар уларнинг мурожаати хал қилинмай қоладиган бўлса, маҳаллий кенгашни 22-сентябрда ўтувчи сайловни ўтмай қолади деб қўрқитишди.

Аёллар учун 30% квота ажратилган қонунга президент Сооронбай Жээнбеков бир ой аввал қўл қўйган.

Сўнги уч йилдан бери бутун ўлка бўйича депутат аёлларнинг сони 11 фоиздан ортмай келади. Ҳозирда ўлка бўйича  8700 нафар депутатнинг ичида  уларнинг сони мингга бир оз етмайди.