Айсулуу Тинибекова кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

552

Айсулуу Тинибекова Жаҳон чемпионатининг финалида амалдаги чемпион болгариялик Тайбе Юсейнни 5: 3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу билан Тинибекова Қирғизистондан биринчи бўлиб жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Нур-Султон шаҳрида кураш бўйича ўтаётган Жаҳон чемпионатида қирғиз спортчи 62 кг вазн тоифасида курашган. Тинибекова бунгача мексикалик Алехандра Ромеро Бонилани ва япониялик спортчи Юкако Каваига қарши жангда ғалаба қозонган эди.

Тинибекова турнирнинг чорак финалида украиналик рақиби Юлия Ткач-Остапчукни мағлуб этиб, автоматик равишда 2020 йилги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Қирғизистонлик спортчи ярим финалда Шимолий Кореялик спортчи Жонг Сим Римни мағлуб этган.

Айсулуу Тинибекова — курашнинг эркин усулидаги полвони ва Осиёнинг уч карра чемпиони. У бунгача Олимпиада ўйинларига икки бор қатнашган, аммо медал ололмаган. 

Аввалроқ 2020 ёзги Олимпиада ўйинларига қатнашиш лицензиясини бошқа қирғиз спортчилари ҳам олган: сузувчи Денис Петрашов, курашчи Атабек Азизбеков ҳамда енгил атлетчи Юлия Андреева.