Ўзини МХДҚ ходими деб атаб россияликларни тўнаганлар қўлга олинди

509

Чуй ВИИББнинг матбуот хизмати хабар қилишича, ўғриликда гумон қилинганлар 18 сентябрь куни кечки вақт қўлга олинган.

Улар 17 сентябрда  Россия фуқаролари ўтирган машинани тўхтатиб, ўзларини Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари деб таништиришган.

Шундан кейин улар россияликлардан ҳужжатларини сўрашиб, сумкаларини текшираётиб,билдирмай 10 минг рублни олиб қочиб кетишган.

Милиция ўғриликда гумон қилинганлар МХДҚда ишламаганлигини аниқлаган.

ИИББдан билдирилишича, уларга нисбатан «Ўғирлик» моддаси бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланиб, улар вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.