Қирғизистонлик спортчи Айсулуу Тинибекова Нур-Султон шаҳрида ўтаётган эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатининг финалига чиқди. Шу туфайли Тинибекова Японияда бўлиб ўтадиган 2020 йилги Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Қирғизистонлик спортчи мусобақанинг финалига етиш йўлида мексикалик Алехандра Ромеро Бониллани шунингдек, япониялик спортчи Юкака Каваини енгиб чиққан.
Турнирнинг чорак финалида Тинибекова украиналик рақиби Юлия Ткач-Остапчукни мағлубиятга учратиб, автоматик равишда 2020 йил ёзидаги Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Қирғизистонлик спортчи ярим финалда Шимолий Кореянинг спортчи Жонг Сим Римни мағлуб этди.
Айсулуу Тинибекова — курашнинг эркин усулидаги курашчиси ва Осиёнинг уч карра чемпиони. Спортчи икки марта Олимпия ўйинларида қатнашган, аммо медал ололмаган.
Аввалроқ, 2020 йилги Олимпия ўйинларида қатнашиш учун лицсензияни бошқа қирғиз спортчилари ҳам қўлг киритган: сузувчи Денис Петрашов, курашчи Атабек Азизбеков ва атлетчи Юлия Андреева.