Қирғизистон чегара хизматининг матбуот котиби Гулмира Бўрубаева «Клооп»га 18 сентябр куни таҳминан соат 11:00да қирғиз-тожик чегарасидаги вазият «барқарор» эканлигини айтди.
«[Икки мамлакатнинг] чегара хизматлари вакилларининг ўртасида кеча бошланган музокаралари бугун ҳам давом этмоқда. Бўлиб ўтган воқеани бир томонлама текширамиз ", - деди Бўрубаева.
Вазирликликдан текширув ўтказиш масаласи музокаралар давомида ҳал қилинишини қўшимча қилинди.
Баткен вилоятидаги яқин қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган отишма натижасида қирғиз чегарачиси ҳалок бўлди, яна 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. 17 сентябрда эса ярадор бўлган 10 киши самолёт билан Бишкекка етказилган.
Тожикистон томонининг хабар беришича, уч ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва 12 киши жароҳатланган. Икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари музокаралар ўтказдилар ва чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишларни кучайтиришга келишиб олдилар.