Давлат чегара хизматининг хабар беришича, Боткен вилоятидаги «Кулунду-Автодорожный» ўтказиш пунктида Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларининг ўтиши вақтинча тўхтатилган. Ушбу чеклов бошқа мамлакатларнинг фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.
Қирғиз томонига кўра, ўтиш Тожикистон ҳукумати ташаббуси билан бир томонлама тарибда ёпилган.
Чегаранинг қирғиз-тожик ҳудудида бешта назорат-ўтказиш пункти жойлашган. Қолган тўртта назорат-ўтказиш пункти доимий тартибда ишламоқда.
Чеклов 16 сентябрь куни кечқурун Лайлак туманидаги Максат қишлоғи яқинидаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро фонида жорий этилди.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, бир киши ҳалок бўлган, 13 киши эса жароҳат олган. Тожикистон расмийлари 12 кишининг яраланганини хабар қилишди.
Тожикистоннинг Asia-Plus нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб, уч нафар тожикистонлик ҳарбий хизматчининг ўлганини хабар қилган.