Милиция чегарадаги низога боғлиқ Бишкекдаги митингнинг тўрт иштирокчисини қўлга олди

Йигирмага яқин киши қатнашган митинг 17 сентябрда Бишкекда бўлиб ўтди. Парламент биносининг олдига йиғилганлар «можарони ҳеч қандай ҳудудий имтиёзларсиз ҳал қилиш учун қатъий чоралар кўришни» талаб қилдилар.

Милиция тўрт нафар пикет иштирокчисини қўлга олиб, улар билан «тушунтириш ишларини» ўтказгач қўйиб юборишган.

«Агар улар митинг ўтказадиган бўлса, унда хабар беришса бўлар эди, лекин бундай билдирув бўлмаганлиги сабабли улар билан профилактика суҳбати ўтказилди», - деб билдиришди Бишкек шаҳар ИИББдан.

Митинг ташкилотчиларидан бири Урмат Жанибоев Фейбукда билдирганидек, намойишчилар Жогорку Кенешдан Биринчи май ҳокимиятининг биносига йўл олишган. Жанибаевнинг сўзларига кўра, митинг «келишилган», аммо милиция буни инкор қилиб қўйган.

16 сентябрь куни кечқурун қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлган. Можаро натижасида бир қирғиз аскари ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 13 киши жароҳат олган, уларнинг орасида ёш бола ҳам бор. Уч ярадорнинг аҳволи оғир.
Қирғизистон чегара хизматига кўра, тожик томони биринчи бўлиб қурол ишлатган. Бироқ, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизмати ўқни биринчи қирғиз ҳарбийлари узганини айтган. Тожикистон томонига кўра, 12 киши жароҳат олган.
Тожикистоннинг Asia-Plus нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб, уч нафар тожикистонлик ҳарбий хизматчининг ўлганини хабар қилди.