Суд Сапар Исаковнинг иши бўйича процессни тўхтатиб туришдан бош тортди

429

Свердлов туман суди собиқ бош вазир Сапар Исақовнинг адвокатларига ИЭМни модернизация қилиш бўйича суд жараёнини тўхтатиб туришни рад қилди. Унинг адвокати Нурбек Токтакуновнинг билдиришича, Исаков судядан "бош оғриғидан халос бўлгунга қадар" вақт беришни илтимос қилган.

“Агар [Исаков] ўтирган бўлса, у ҳолда унга маълум бир вақтдан кейин қайта туриб, яна қайта ётиб туришга тўғри келади - унга суд жараёнида қатнашиш қийин бўляпти”, - деди Токтакунов.

Шифокорлар Исаковга «бош айланиши ва бош оғриғига олиб келувчи бўйин томирларининг қисилиши» ташхисини қўйишган. 16-август куни у МХДҚнинг тергов ҳибсхонасидан касалхонага ётқизилган.

Собиқ бош вазир 28-август куни изоляторга қайтарилган, аммо адвокатлар  муолажанинг давом эитиши кераклигини айтишган.

"Агар уни яхши даволашганда, унинг аҳволи яхшиланар эди, аммо уни даволаб бўлмай туриб чиқариб юборишган. Шифокорларнинг консултацияси пайтида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакили уларга босим ўтказган», - деди Токтакунов.

Унинг айтишича, улар қайтадан суддан Исақовни рад этилган бўлса ҳам даволаниш учун бўшатишни илтимос қилишади. 

Исақов бир йилдан кўпроқ вақт давомида МХҲ тергов изоляторида ушлаб турилган - у ўтган йилнинг июнида ҳибсга олинган. Собиқ бош вазир Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилишда, шунингдек, Бишкекдаги Тарих музейи ва Чўлпон-Ота шаҳридаги ипподромни реконструкция қилишдаги коррупцияда айбланган.

Ҳаммуаллиф: Камила Баймуратова