Ер алмашув. Керкидан сув омбори тўлиғи билан Ўзбекистон ҳудудига ўтди

941

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакиллиги Ўзбекистон билан ер алмашинувини тасдиқлади. Ўзбекистонга Аравон туманидаги Туя-Мўюн қишлоқ ҳудудидаги ер берилган — Керкидан қишлоғи яқинидаги сув омбори атрофидаги ер участкаси Гулбаар қишлоғига яқин участкага алмаштирилди.Чегарани демаркация қилиш бир ҳафта ичида амалга оширилади.

Керкидан ва Гулбаар қишлоқлари яқинидаги ерларнинг иккиси ҳам 407 гектар майдонга эга.
Ўш маъмуриятининг маълумотига кўра, алмашиш ташаббуси олдинроқ Қирғизистон томонидан илгари сурилган.
“Ушбу алмашинув аввалдан қирғиз томонининг ташаббуси бўлган. Сўнгги музокаралар давомида чегараларни делимитация қилиш тўғрисида келишувга эришилди”, деди Ўш маъмурияти матбуот котиби Нуркиз Қодирбек қизи. 
Энди сув омборининг бутун ҳудуди қирғоқ чизиғи билан бирга ўзбекистонга тегишли бўлади. Қирғизистоннинг Керкидан қишлоғи аҳолиси сувдан, яъни сув омборидан чиқққан сувдан фойдалана олишади.
Бунинг эвазига Қирғизистон Ўзбекистоннинг Гулбаар қирғиз қишлоғига яқин жойлашган узун ер участкасини олмоқда у Аравон тумани кираверишида, Ўшга олиб борадиган йўл бўйлаб жойлашган. Илгари Аравон туманидан Ўшга олиб борадиган йўлнинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудига тегишли эди - энди у Қирғизистон ҳудудидан ўтади. 
«Аравондаги Гулбаар қишлоғининг ёнидаги ер стратегик объект ҳисобланади. Чунки унга яқин ерда [Ош-Араван] жойлашган.Иккинчидан, бу суғориладиган майдон, Керкидан сув омбори яқинидаги ер эса суғорилмайди, фақат тошлиқ ер. Улар [Ўзбекистон] агар сизлар [Қирғизистон] Аравонга кираверишдаги ер участкасини алмаштиришни истасанглар, унда бизнинг қишлоқ ҳукуматига ер участкасини беришингиз керак деб шарт қўйишган», - деди Нурқиз Қодирбек қизи.  
Аввалроқ 10-сентябрда Керкидан қишлоғидаги сув омборининг олдида маҳаллий турғунлар билан ўзбек чегарачиларининг ўртасида жанжал чиққан. Аравон туманидаги Керкидан қишлоғининг турғунларини Ўзбекистон чегарачилари сув омбори ёнига тўсиқлар ўрнатаётгани норози қилган. Жанжал чиққан ҳудудда олинган видеодан Ўзбекистон тарафдаги чегарада ҳарбий техника турганини кўриш мумкин. Уч йил олдин, 2015 йилда, Керкидан аҳолиси сув омбори яқинидаги ерни қўшниларига беришлари ҳақидаги хабарлар сабабли норозилик билдиришган. Улар сув омборини Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида тенг фойдаланиш учун берилишини талаб қилишган.