Талас: Ўқувчилар авария ҳолатидаги мактабда ўқишга мажбур — бино 10 йил аввал хавфли деб топилган

460
Сурат: «Клооп» учун Азамат Каработоев

Талас вилоятининг Минг-Булак қишлоғидаги янги мактаб қурулиши 2015-йили бошланган. Қурилиш бошланганига қарамай тўрт йил ичида бинонинг фақатгина фундаменти ҳамда биринчи қаватининг девори қурилган. Ҳозирда ўқувчилар билим олишга мажбур бўлаётган мактаб 2009-йили авария ҳолатида деб топилган — агарда фавқулотда зилзила бўлса бино қулаб кетиши мумкин.

Талас вилоятининг Минг-Булак қишлоғидаги мактаб 1937-йили қурилган. Директор ёрдамчиси Айгул Жумакееванинг айтишича, ўқитувчилар ҳар йили бинода косметик ремонт қилишади, аммо мактаб ҳеч қачон капитал таъмирланмаган.

Жами бўлиб мактабда 630 бола ўқийди. Беш йил аввал эса улар бир корпусда билим олишган, аммо ўқувчилар учун ўрин етишмас эди. Бутун жаҳон мусулмон ёшлари ассамблеяси 2014-йили авария ҳолатидаги мактабдан унча узоқ бўлмаган ерга янги корпус қуриб берган ва у ерга бошланғич синф ўқувчиларини жойлаштиришган.

Қолган ўқувчилар эса эски мактабда ўқишга мажбур бўлишмоқда. Бино аянчли ҳолатга келиб қолган: поллари тушган, шифти ва деворларининг эса ташқи юзи нурай бошлаган.

Сурат: «Клооп» учун Азамат Каработоев

Мактаб биноси 2009-йилиёқ авария ҳолатида деб топилгани билан болалар у ерда мажбурсизликдан ўқишади, чунки у қишлоқдаги ёлғиз мактаб.

«80 йилдан бери деворларининг сифати бузилган. Тегиб қўйсанг қулаб кетадиган ҳолатда [...] Агар тасодифан 6-7 балли зилзила бўладиган бўлса, бу мактаб биринчи навбатдаёқ қулаб тушиши мумкин», — деб айтди «Клооп»га берган интерьюсида Бакай-Ата туман архитектура ҳамда қурулиш агентлигининг раҳбари Бакит Байсалов.

Сурат: «Клооп» учун Азамат Каработоев

Ҳукумат янги мактабни 2015-йили қура бошлаган. Бино икки блокдан ташкил топган деб режалаштирилган: биринчисида синф хоналари, иккинчисида спортзал, душ ва хожатхоналар жойлашган. Эски мактабда спортзал ҳамда душ йўқ, ҳожатхонаси эса ташқарида жойлашган.

Минг-Булакдаги янги мактабнинг қуриб битилмаган биноси. Сурат: «Клооп» учун Азамат Каработоев

Тўрт йил ўтгандан сўнг янги мактаб қуриладиган ерга фундамент қурилиб, 1-қаватининг деворигина қурилган. Қурилиш ишлари қачон тугаши номаълум, чунки уни бутириш учун 102 млн сом керак бўлади, аммо ҳукумат тўрт йил ичида 29,5 млн сомгина ажратган.

Муаллиф: Азамат Каработаев