Қамоқдан бўшатилган «Ата-Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев президент Сооронбай Жээнбеков собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев каби ноқонуний харакатларни амалга оширса, қонун олдида жавоб беришига тўғри келишини эслатди.
Текебаев билдирувини Жалаолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида туғилган қишлоғида тарафдорлари билан учрашув вақтида баён қилди. Олий суд 21-августда сиёсатчининг ишини қайта кўриб чиқишга жўнатгандан кейин уй қамоғига чиқарилган.
Текебаевни баёнининг моҳияти агарда, 4 йилдан кейин, Жээнбеков президентлик муддатининг сўнгида ҳокимиятни суиистеъмол қилгани аниқланса, ўзидан аввалги президент Алмазбек Атамбаевнинг ўрнида бўлиб қолиши мумкинлигида.
Атамбаев 8-август куни Бишкекка яқин ҳудуддаги махсус операция вақтида қўлга олингандан кейин қамоққа олинган. Бунгача у криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта ҳам келмаган.
Ҳозирда собиқ президентга қарши бир неча иш қзғалган, унинг ичида коррупция ва одам ўлимига олиб келган оммавий тартибсизликлар бўйича айбловлор бор. Атамбаевнинг тарафдорлари эса собиқ президентнинг тақибга олиш сиёсий кураш билан боғлиқлигини ва унинг ортида Жээнбеков турибди деб ҳисоблашади.
Текебаев 29-августда уй қамоғига чиқарилган. Бу Олий суд муҳолифатчининг ишини қайта кўриб чиқишга қарор қилгандан кейин юз берган.
2017 йили судларнинг барча инстанциялари Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олган деб топишган. Дастлаб сиёсатчи мулкини мусодара қилиш билан 8 йилга кесилган, аммо кейин амнистия билан қамоқ муддати 4,5 йилга қисқартирилган.
Текебаев ўзи Атамбаевнинг ҳокимияти вақтида муҳолиф сиёсатчи бўлган ва тақиб сиёсий асосда деб ҳисоблаган.