Сапар Исаков касалхонадан МХДҚнинг тергов қамоғига ўтказилди

465

Собиқ премьер-министрнинг адвокати Нурбек Токтакунов фейсбук саҳифасида маълум қилишича, Сапар Исаков «оғир аҳволда» эканига қарамасдан, қайта тергов қамоғига ўтказилган.

«Тиббий хулосаларнинг махсус хизматлар таъсирига боғлиқ эканини констатациялашгина қолди. Биргина махсус хизматлар таъсири остида касалманд инсонлар “тани соғ ” бўлиб, тани соғ инсонлар “ўлгидай ҳаста” қилинади», — деб ёзган Токтакунов.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетидан «Клооп»га билдирилишича, Исаковнинг аҳволи яхшиланганидан ТИЗОга қайтарилган.

«Унинг аҳволи барқарор. У шифокорларнинг назоратида. Бунга қадар уч марта консилиум ўтказилган ва унинг натижаси бўйича МХДҚ  ТИЗОсига қайтариш қарори олинган», — деб хабар қилди матбуот хизматидан.

Исаков ўзини жуда ёмон ҳис қилиб, касалхонага 16-августда ётқизилган. Кейинроқ шифокорларнинг билдиришича, Исаковда бош оғриги, бош айланишига олиб келган бўйин томирларининг қисилиши кузатилган. Шифокорлар консилиуми собиқ премьер-министрнинг инсультга учраганини инкор қилишган, аммо дастлаб Исаковнинг аҳволини ночорлашишини шундай версияси ҳам айтилган.

Собиқ ҳукумат раҳбари 2018-йили июнда Бишкек ИЭМини янгилаш иши бўйича қўлга олинган — у коррупция бўйича айбланган. Шунингдек Исаков Бишкекдаги Тарих музейини ва Чолпон-Атадаги от майданини реконструкция қилиш бўйича ҳам  айбланувчи сифатида ўтмоқда.