Салянова юрак касаллиги сабаб шифохонага ётқизилди

519

Собиқ бош прокурор Аида Саляновани 19 августда юрак ҳасталиги сабаб шифокорлар томонидан Миллий кардиология ва терапия марказига ётқизилди. Бу тўғрисида унинг синглиси Чинара Турдалиева билдирди.

Синглисининг маълумотига кўра, Салянова даволанганига қарамай, унинг операцияга эҳтиёжи бор.

«Шифокорлар аллақачон юракка операция қилиш кераклигини айтишган. Ҳозир Аиданинг аҳволи оғирлашиб кетди. Тергов амаллари билан суд бўлаётган вақтда даволаниб, шифокорлар назоратида бўлади. Ўлкадан чиқишига рухсат бўлганда операция чет ўлкада ўтказилади деб ўйлайман», — деб хабар қилди у.

Аида Салянова криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши тўғрисидаги иш бўйича 4 июнда қўлга олинган.

Салянова ўзи барча айбларни инкор қилиб келади. «Батукаев ноқонуний бўшатилганми ёки йўқми— менинг бунга ҳеч қандай даҳлим йўқ. У қандай йўл билан чиқиб кетган бўлса ҳам, мен прокурорларнинг ҳаракатлари қонуний бўлган деб ҳисоблайман ва бошқаларни эмас, уларни ҳимоя қилишга уринаман», — деган у.

Салянова МХДҚнинг тергов қамоғида икки ойдан ортиқ ўтириб чиқди. Уни тергов билан ҳамкорлик қилгандан сўнг 15 августда уй қамоғига чиқаришган.

Саляновадан ташқари, бу иш бўйича сўроқдан 8 августда икки кунга чўзилган штурмдан сўнг қамалган собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳам ўтмоқда.

Шунингдек ҳукумат криминал авторитет қон лейкози ташҳисини қўйган шифокорларни қамашган. Ҳозирда соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ министри Динара Сагинбаева ва собиқ вице-премьер Шамил Атаханов уй қамоғида.