«Ёшлар ибодат уйини ёқишни истамоқда»: Бозорқўрғон қишлоғининг турғунлари “Иегова шоҳидлари”га қарши  

515
Бозорқўрғонда "Иегова шоҳидлари" оқимининг вакиллари қураётган қурулиш. Сурат: Руслан Калматов / RFE/RL

Бозорқўрғон туманидаги Совет қишлоғининг турғундари «Иегова шоҳидлари» оқимининг вакилларига қарши чиқишиб, августнинг бошида маҳаллий ҳукуматга шикоят ёзишган. Бундан ташқари улар христиан динига тегишли оқимнинг қишлоқда қурилиш ўтказиб, фаолиятидан норози бўлишмоқда.

Қишлоқ турғуни Саламат Жолдошева «Турмуш» нашрига берган интервьюсида, «Иегова шоҳидлари» оқимининг вакиллари Советдан уй сотиб олиб 1,5 ойдан бери қурулиш ишларини олиб боришганини билдирган. Унинг айтишича, уйга кунига 20дан ортиқ одам келиб ибодат қилишган.

«Бунгача қишлоқ аҳолиси норози бўлганда, улар бари қонун доирасида эканини ва ҳужжатлари бор эканини айтишган. Ҳозир ҳам қаршимиз. Шу масалани хал қилиб беришса яхши бўлар эди», — деган Жолдошева агар «ҳукумат чора кўрмаса ёшлар уйни ёқиб юборамиз» дейишаётганини қўшимча қилган.

16-августда маҳаллийлар ва ҳукумат вакиллари учрашиб, масала тафсилотларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган.

«Ҳозирча диний оқим вакиллари фаолиятини ўтказганича йўқ. Аммо халқ ғазабланмоқда. Изнсиз фаолият юргизиб, тарғибот ишларини олиб боришади деб жамоатчилик қарши чиқмоқда», — деди «Клооп»га туман ҳокими Айбек Бегимкулов.

Диний оқимнинг Юра исмли вакили «Азаттык»қа уларнинг фаолияти дин эркинлиги бўйича қонунга мос эканини айтиб, норозиликка асос йўқлигини билдирган.

«Қурулишнинг ҳужжатларини текширишни исташса, давлат органларига кўрсатишга тайёрмиз. Биз демократик ва тинчлик ҳукм сурган жамиятда яшаяпмиз. Қайси динга эътиқод қилади, қандай яшайди бу ҳар бир инсоннинг ўз хоҳиши. Бунга ҳеч ким тўсқинлик қилмаслиги керак», — деган фикрни айтган у.

Маҳаллий турғунларнинг назарида у ер ибодат уйи қилинади. Мазкур маълумотни аниқлаш учун «Клооп»нинг журналисти оқимнинг аъзолари билан боғлана олгани йўқ.

Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг Жалолобод вилоятидаги вакили Нурбек Кайсарбаев «Клооп»га хабар қилишича, диний оқимнинг аъзоларида Бишкекдаги бош идорасидан олган гувоҳномалари бўлган. Унинг асосида улар ҳудудларда фаолият юргиза олади. Бино қандай мақсадда қурилаётгани эса комиссиянинг текшируви орқали аниқланади.

«Қурулиш битганича йўқ, бу масала аниқлангунга қадар вақтинча тўхтатилган. Унда оқимнинг аъзолари ишлаб, иш орасида ибодат қилишса керак. Одамлар шуни кўриб ибодат жойи дейишган шекили. Аммо бу махсус ташкилот очилиб фаолият олиб борилмоқда деганни англатмайди», — деб тушунтирди Кайсарбаев.

Дин комиссиясининг вакли «Диний эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақида»ги қонунга таяниб бир диндан бошқа динга тарғибот тақиқланганини қўшимча қилди.

«Аҳоли билан гаплашганимда “уйларга келиб болаларимизни даъват қилиб кетишяпти, брошюралар беришди” деб айтишди. Бу  элнинг оғзидаги гап. Уни видеога олмагунча айтиш қийин. Аммо уй айланиб китобларни тарқатиш тақиқланган. Одамлар шу қонун асосида талаб қўйишган», — деди у.

Қирғизистонга христиан динининг «Иегова шоҳидлари» оқими Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг расмий рўйхатидан ўтган. Оқим аъзоларининг айтишича, унга ўлкада 5 мингдан ортиқ  киши эътиқод қилади.

Муҳаррири: Элвира Султанмурат қизи