Жалолободда 19 ёшдаги қизни сотишга уринган аёл қўлга олинди

460

Ўш ШИИБнинг криминал милиция бўлимига 19 ёшдаги қиз 100 минг сомга сотилаётгани ҳақида маълумот келиб тушади. Тезкор иш-чораларнинг натижасида сотувчи Жалолобод шаҳрининг турғуни экани аниқланади.

Милиция тарафидан сотиб олишни истаган мижоз тайёрланиб, савдолашиш натижасида қиз 50 минг сомга баҳоланади.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот ходими Замир Сидиков «Клооп»га маълум қилишича, қизни сотмоқчи бўлган 42 ёшдаги аёл 14-августда Жалолобод шаҳрининг «Нур» меҳмонхонасининг ҳовлисида қўлга олинган.

«Аёл истасанглар фоҳиша қатори ишлатсанглар ҳам бўлади деган. У 2000 йили туғилган қизни сотгунга қадар уйида ушлаб ўтирган» — деб билдирди Сидиков.

Қўлга олинган аёл Ўш ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, мазкур факт «Одам савдоси» моддаси билан рўйхатга олинган. Ўш шаҳар суди 16-августда гумондорнинг эҳтиёт чорасини кўриб, 2 ойга қамоқда қолдириш ҳукмини чиқарган.

Ҳуқуқ тартибот органлари жабрланувчи маънавий босимга учраганини хабар қилишди. Унинг қариндошлари аниқлангунча шаҳардаги кризис марказларнинг бирига жойлаштирилган.