Финпол Бабановни «Кыргызстан» банкига боғлиқ иш бўйича терговга олди

156

Финполнинг матбуот котиби Анастасия Пискур «Клооп»га президентликка собиқ талабгор ва тадбиркор Омурбек Бабанов Иқтисодий жиноятларга қарши давлат хизматига терговга олинганини билдирди. Бабанов сўроққа гувоҳ қатори чақирилган.

24.kg нашрининг маълумотига кўра, терговчилар Бабановни «Кыргызстан» банкининг фаолиятига боғлиқ терговга олишмоқда.

«Республика — Ата-Журт» партиясининг матбуот хизматидан Бабановнинг сўроққа олинаётгани бўйича «Клооп»га уларда маълумот йўқ бўлганини айтишди.

Аввалроқ  Бабанов «Кыргызстан» банкининг акцияларини рейдерлик йўли билан босиб олганликда айбланган. Аммо Бабанов ўзи бу маълумотларни инкор қилиб, акцияларни қонуний йўл билан сотиб олганини билдирган.

Омурбек Бабанов Қирғизистонга 9-августда, аниқроғи собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳукуматга таслим бўлган куннинг эртасига қайтиб келган. Бабанов 2017 йили президентлик сайловида ютилиб қолгандан кейин ўлкадан чиқиб кетган. Сайловда у  Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган.

Президентлик курашида ютқазгандан кейин МХДҚ Бабановга қарши икки жиноят ишини қўзғаган.