Ҳукумат йўл харакати қоидасини бузганлик учун жариманинг миқдорини камайтиришни истайди

29

Ҳукумат комиссияси йўл харакати қоида бузарликларининг саккиз тури бўйича жарима миқдорларини уч мингдан бир минг сомгача камайтиришни таклиф қилди.

Комиссия жарима қийматини қуйидаги қоида бузарликлар бўйича камайтиришни таклиф қилди:

  • Йўл белгиларининг талабларини бажармаслик;
  • Йўлнинг юришга рухсат берилган қисмидаги белгиларнинг талабларини бажармалсик;
  • Автомобилни нотўғри ерга тўхтатиш бўйича қоида бузиш;
  • Хавфсизлик дистанциясини ва оралиқни сақламаслик;
  • Автомагистраллар бўйича йўлқ қоидаларини бузиш;
  • светафордан рухсат берилмаган ҳолда стоп-чизиқнинг олдига тўхташ,
  • ўзиб ўтиш бўйича қоидани бузиш;
  • ташқи ёруғ берувчи приборларни ёки огоҳлантириш сигналларни қўлланишда қоида бузиш.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев 2019 йили февралда янги кодекслардаги камчиликларни топиш учун комиссия тузган.

Шунингдек комиссия йўл харакати қоидасини бузганлик учун жариманинг миқдорини камайтириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.  «Хавфсиз шаҳар» ишга киргандан кейин айрим ҳайдовчилар ва парламентнинг депутатлари жарима пулларининг миқдори «юқори» эканини айтиб, норози бўлишган.

Жарима пулини камайтириш бўйича таклифи амалга ошиши учун ҳукумат кодексларга тузатишларни киргизиши керак. Бунинг учун қонун лойиҳаси тузиб чиқилиши керак. Қонун лойиҳаси кучига кирши учун эса парламентнинг мақуллигидан ўтиши зарур.