Милиция Азиз Батукаевнинг адвокатини қўлга олди

573
Азиз Батукаев. Сурат: RFE / RL

ИИВнинг Тергов хизмати “криминал авторитет” Азиз Батукаевнинг адвокати Али Касимовни қўлга олди. Бу ҳақда «Клооп»га муассасанинг матбуот хизмати билдирди.

Айни вақтда муассасадан Касимов қачон ва қайси иш бўйича қўлга олинганига изоҳ беришгани йўқ.

«Аниқлаштириш керак бўлган маълумотга кўра, адвокат криминал авторитетнинг бўшатилиши учун пул ўтказиб берган », — деб ёзган «Кактус.Медиа» нашри.

Батукаевнинг бўўатилиш иши бўйича собиқ ва ҳозирги амалдорларнинг бир қатори қўлга олинган. Шунингдек куч органлари 8-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олган. У бу иш бўйича коррупцияда айбланмоқда.

Атамбаевга қарши кўрсатмани бу ишнинг фигуранти берган — собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов. Бу кўрсатмалардан кейин у уй қамоғига чиқариб юборилган.

Батукаевни бўшатиш

Норин шаҳар суди криминал авторитет азиз Батукаевни «жиддий қон лейкози» ташҳиси сабаб 2013 йили қамоқдан бўшатган. Кейинчалик тиббий хулоса сохта бўлиб чиққан. Аммо ўша вақтда Батукаев ўлкадан чиқиш кетишга улгурган.

Батукаев Қирғизистонда бир қатор моддалар, жумладан «оммавий тартибсизликларни уюштириш ва қуролларни ноқонуний сақлаш» бўйича 16 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Қирғизистон ҳукумати Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича текширувни 2019 йилнинг баҳорида қайта бошлаган.