Атамбаевнинг тарафдорлари билан милициянинг жанжали. Видео: «Клооп» учун тасвирга олган Азат Рузиев
Мақола 8-август куни, 04:20да янгиланди.
8-августнинг тунги соат 04:00га келиб нима маълум?
- МҲДҚнинг махсус бўлинмаси собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўйтошдаги қароргоҳидан ушлай олгани йўқ. Унинг тарафдорлари куч органларининг ходимларини суриб чиқариб, олти спецназчини гаровга олишди;
- Штурм вақтида 22 ёшдаги спецназчи ҳалок бўлди. МҲДҚ унинг ўлимига Атамбаевнинг тарафдорларини айбдор деб айблади — махсус хизматнинг версияси бўйича, зобитнинг ўлимига снайпер қуролидан отилган ўқ сабаб бўлган бўлиши мумкин;
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнги маълумотига кўра, тўқнашувда 45 киши жабрланган, уларнинг аксарияти ўқдан ярадор бўлиб реанимацияга тушган;
- МҲДҚ штурм вақтида ҳарбий ўқлар қўлланилмаганини билдирди. Кейинчалик Атамбаевнинг тарафдорлари Калашников автоматининг ҳарбий ўқларини топишганини видеодан кўрсатишган. Уларнинг айтишича, мазкур ўқлар куч тизимининг ходимларига тегишли бўлган;
- Штурм бошлангунга қадар бир неча соат аввал Қўйтош қишлоғида электр қуввати, интеренет, мобил алоқа ўчирилган. Алоқа ҳозиргача тикланмаган.
- Гаровга олинган махсус бўлинма зобитларини эрта билан бўшатишни ваъда қилишган. Эълон қилинган видеоларнинг бирида спецназчилар Атамбаевнинг уйида кузатув остида ўтиришгани кўрсатилган;
- Куч ходимлари Қўйтошдан таҳминан соат 3:30да кетишди Айни вақтда эса собиқ президентнинг қароргоҳига олиб борувчи йўлда қуршов олина бошлаган;
- Шунингдек ОАВлар ҳудудлардан Бишкекка Атамбаевнинг мингга яқин тарафдори Бишкекка жўнашганини хабар қилган, аммо бу сонни аниқ тасдиқлаш қийин;
- Депутатлар 8-августда навбатдан ташқари йиғин ўтказишади. Президент Сооронбай Жээнбеков билан спикер Дастан Жумабеков меҳнат таътилини тўхтатиб, Бишкекка шошилинч турда қайтиб келишди;
- Атамбаев ҳукуматга видеомурожаат ёздириб, унда ҳукуматни «ҳуқуқ меъёрига қайтишга» чақирган. Бундан ташқари, ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига мурожаат қилиб, уладан «аҳолини отмасликни» илтимос қилди;
- Шунингдек ОАВлар Қирғизистоннинг қуролли кучлари кучатилган хизмат ўташ тартибига ўтганини хабар қилди.
Атабаевнинг криминал авторитет Батукаевнинг бўшатилишига тўғридан-тўғри алоқаси аниқланди — ИИВ
«Жиноят ишининг материалларига кўра, Атамбаевнинг тўғридан-тўғри кўрсатмаси билан, аниқроғи, оғир касаллик бўйича сохта ташҳис қўйиш орқали Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш уюштирилган», — деб айтилади ИИВнинг баёнотида.
Мазкур айблов Атамбаевни экс-президент мақомидан ва даҳлсизликдан ажратишга бирдан бир сабаб бўлган.
Атамбаев ҳукуматни «ҳуқуқ меъёрига қайтишга» чақирди
Ҳурматли қирғизистонликлар, афсуски мен сизларга қайғу билан мурожаат қиляпман. Мана бугун ҳукумат ноқонуний шаклда, конституцияни бузиб, мени қўлга олиш учун, эплаб Атамбаевнинг оғзини ёпиш учун қурол билан кириб келиб ўз халқини отди. Биринчи елим ўқлар билан, охирида жанговор ўқлар билан отишди. Бўлганда ҳам Атамбаевни ушлаш учун, халқни қўрқитиш учун махсус бўлима «Альфа» антитеррор жўнатишибди.
Биринчидан, бу жуда уят, экс-президент Атамбаев террорист эмас, тўпланган халқ террорист эмас. Мана бир гуруҳи одатдагидек соат 19:30да мен билан селфи қилмоқчи бўлиб келишган эди. Бир қатор ҳеч қандай айбсиз фуқароларимиз жароҳат олди. Албатта охирида бечора хилқимиз келиб спецназни ҳайдаб чиққанда спецназнинг айрим зобитлари, ғазабланган аҳолидан шоколаддан бошқа бир нарсаларни еди. Ғазабланган эл қандай бўлишини биласизлар.
Умуман олганда бу жуда уят нарса. Мен охирги ойнинг ичида бир неча бор айтдим «Мен Батукаевнинг иши бўйича ёзма турда саволларнинг барига жавоб берайин дедим. Керак бўлса газеталарни чақирайлик, сайтларни чақирайлик дедим. Ундай бўлмайди деганидан кейин у ҳолда маҳфийлик кафолатини бериб фақатгина ИИВ учун ёзиб берайин дедим. Унинг устига мени хайрон қолдиргани шу Батукаевнинг ишида ҳеч қандай менинг тарафимдан ҳеч қандай коррупция йўқ, уни Сооронбай Жээнбеков жуда яхши билади. Ўзига айтиб берганман. Қандай юзсизлик?»
Атамбаевнинг оғзини ёпиш учун, ҳақиқатни тасвирлаш учун ўз халқини оттириши бу жуда уят ва ифлос нарса. Аммо яна бир марта ҳукуматга айтадиганим — тўхтанглар! Охири ёмон тугайди! Тўхтанглар! Қирғиз халқи ҳеч қачон мана бундай адолатсизликка чидаб, тиз чўкиб яшамайди. Бир йил ишонди, бир ярим йил ишонди ёлғоннинг барига. Ҳозир ишонмайди.
Кўп миллатли қирғиз халқи — бу қўйлар эмас! Тиз чўкиб яшагандан кўра қирғизларга ўлган яхши. Бир кланга, бир оилага қирғизлар қул бўлмайди. Ҳукумат шуни ўйланиб, ақлига келиб, кеч бўлмагунча ўзига келса бўлар эди. Бунинг охири ёмон тугайди. Куч органларининг офицерларига мурожаат қилар эдим: «ўз халқингларни отмангалар. Сизлар онтни оилавий режимга эмас, қирғиз халқига бергансизлар. Шуни унутманглар, чунки қирғиз халқи ҳеч қачон тиз чўкиб яшамайди».
Қирғиз халқига рахмат шундай туриб бераётганига. Сизлар борлигингиз учун, Худо қллагани учун мен ҳам туриб беряпман. Мен учун номусим жонимдан ортиқ! Аммо ҳукумат буни тўхтатиб, ўз халқи билан курашишни тўхтатиб, эс-ҳушини тўплаши керак.Чунки ҳозирги воқелар жуда ёмон тугайдиган бўлиб турибди.
Ҳалок бўлган махсус бўлинма зобити эҳтимолий снайпер винтовкасидан отиб ўлдиирган бўлиши мумкин — МҲДҚ
«Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус амалиётнинг юришида спецназнинг бир неча ходими ярадор бўлган. Афсуски, уларнинг бири касалхонада жароҳат сабабли ҳалок бўлди. Уй тарафидан снайпер винтовкасидан чиқарилган ўқ спецназ ходимининг ўта муҳим органларини тешиб кетган», — деб билдиришди МҲДҚдан.
Бишкекнинг травматология марказининг директори Сабирбек Жумабековнинг айтишича, ҳалок бўлган зобит 22 ёшда бўлган.
«Азаттык» радиоси эса спецназ зобитларининг олти нафари Атамбаевнинг уйида гаровда ушлаб турилганини хабар қилмоқда.
Жамоатчилик тартибини таъминлаш учун қўшимча кучлар жалб қилинди — ИИВ
Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Қўйтошда отишма бўлаётгани тўғрисида биринчи маълумот милицияга соат 19:50да тушган. Шундан кейин воқеа жойига тергов гуруҳи жўнаб кетган.
«Биринчи жабрланувчилар ҳақида маълумот ҳудудий касалхонага таҳминан соат 20:53да тушган. Ҳозирги вақтда жамоат тартибини таъминлаш учун қўшимча кучлар жалб қилинган», — деб билдиришди ИИВдан.
ИИВ раҳбарининг ўринбосари Курсан Асанов Атамбаевнинг тарафдорлари билан сўзлашувга келди
«Атамбаев энг сўнги чораларни қўлланишга мажбур бўлади» — «Ата Мекен»
Партиянинг билдирувида Атамбаевнинг атрофидаги вазият «боши берк кўчага кириб қолгани» айтилади.
«Биз баримиз Атамбаев ортга чекимаслиги ва одам қурбонлигига қарамай энг охирги чораларни қўлланишини тушунамиз. Биз куч тизимларининг қўлга олиш бўйича топшириқни бажаришга лаёқатсиз эканини кўриб турибмиз [...] Куч қўлланиш низони тўхтатишни ва мазкур муаммони халқ қилишнинг келишув йўлларини излашни талаб қиламиз», — деб айтилади партиянинг билдирувида.
Депутатлар навбатдан ташқари йиғинга тўпланадиган бўлди
Парламентнинг матбуот котиби Ибраим Нуракун ўғли билдиришича, депутатлар навбатдан ташқари мажлисга тўпланади. Унинг айтишича, ҳозирча йиғиннинг ўтиш вақти аниқланмоқда.
Атамбаев тарафдорларининг ҳозирги ҳукуматга қўйган талаби. Видео: Азат Рузиев/«Клооп»
Ҳозирга вақтда нималар маълум?
- Спецназ собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўйтошдаги қароргоҳидан қўлга ололмади;
- 36 киши турли жароҳатлар олган, уларнинг ичидан 15 нафари — ҳуқуқ тартибот органлариинг ходимлари. Жабрланган спецназнинг бири касалхонада вафот этди;
- МҲДҚ штурм вақтида жанговор ўқларни қўланмаганини билдирди. Махсус хизматнинг маълуомти бўйича. спецназ елим ўқларни қўлланган;
- Қўйтош қишлоғида мобил алоқа йўқ — у ерда ҳозир нима бўлаётгани номаълум;
- Алоқа узилиб қолгунга қадар Атамбаевнинг тарафдорлари спецназлар навбатдаги қуршовга тайёрланмоқда деб билдиришган. Гувоҳларнинг айтишича, Қўйтош тарафга махсус хизмат зобитлари бўлган бир неча машина кетган;
- Атамбаев ҳозирда қаерда экани номаълум. Махсус амалиёт муваффақиятсизликка учрагандан кейин Фарид Ниязов Атамбаев резиденциясида бўлганини хабар қилган;
- Президент Сооронбай Жээнбеков ўзининг таътилини тўхтатиб, Бишкекка қайтиб келди.
Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари Мирбек Айтикеев собиқ президентнинг қўлга олиниши бўйича маълумотни инкор қилиб, фейсбукаа пост ёзган. Аввалроқ «Апрель» телеканали спецназ Қирғизистоннинг собиқ президентини қўлга олиб, номаълум тарафга олиб кетди деб маълум қилган.
МҲДҚнинг матбуот хизмати уларнинг спецнази Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни олиб бораётганини билдирди.
«Операция давомида спецназнинг аскарлари харбий қуролини қўлланишди. Улар резина ўқлар билан таъминланишган эди. Ҳозирда қўлга олиш бўйича операция давом этмоқда», — деб билдирди МҲДҚдан.
Спецназ Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни Қўйтош қишлоғидаги қароргоҳидан қўлга олиш бўйича операцияни таҳминан соат 20:00да бошлаган. Бу ҳақда ҚСДПнинг вакили Кундуз Жолдубаева ва депутат Ирина Карамушкина билдирди.
«Атамбаевнинг уйи ҳудудига спецназ кириб келди, отишма овози эшитилиб турибди, аниқ ким отаётгани ноаниқ. Собиқ президентнинг тарафдорлари тошлар билан ҳимояланишмоқда. Вазият кескин», — деб билдирди 24.kg нашри.
Нашрнинг маълумоти бўйича, собиқ президент тарафдорларининг орасида ярадор бўлганлар бор — улар тошлар билан ҳимояланишган. Шунингдек нашрнинг журналисти ҳам ярадор бўлган.
«Таҳминан резина ўқ билан, [ўқ] журналист Аида Жумашеванинг оёғига тегиб кетган, унинг ҳаёти ҳавфда эмас», — деб билдирди 24.kg.
ОАВлар спецназ Атамбаевни тарафдорларини тарқатиш учун овозли гранаталарини ирғита бошлаганини хабар қилишди. «Клооп»нинг воқеа жойида иш олиб бораётган журналистлари қароргоҳнинг ёнини тутун қоплаганини ва отишма овозлари эшитилганини билдиришди. Собиқ президентнинг тарафдорлари журналистларни спецназ уларни сезмаслиги учун ёруғ қилувчи лампаларни ўчиришни илтимос қилишган.
«Азаттык» радиоси билдиришича, президент Сооронбай Жээнбеков ўзининг қисқа муддатли таътилини тўхтатиб, Бишкекка қайтди.
Президент Сооронбай Жээнбековнинг администрациясидан билдирилишича, 8-августда Ҳавфсизлик кенгашининг йиғинини ўтказади.
Шунингдек, «Клооп»нинг журналистлари резиденция ҳудудида ёнғин чиққанини хабар қилган. Қурулишлардан бири қопалаган ёнғиндан жабрланганлар бўлиб-бўлмагани ҳозирча номаълум.
«Клооп»нинг журналистлари воқеа жойидан маълум қилишича, Атамбаевнинг тарафдорлари спецназнинг ходимларини «қўлга олишган». Улар бир неча спецназ ходимини уйнинг ичидан эшикка чиқаришган.
Жаль пацанов. Жаль. pic.twitter.com/f9PrP2pkCB
— Islan (@Turganbaev) August 7, 2019
Қўлга тушган спецназ ходими тушиб қолган видео
Журналистларнинг айтишича, Атамбаев уйнинг иккинчи қаватидан пастга тушиб, тарафдорлари билан учрашган. Йиғилганлар уни уйинниг кириш қисмида кутиб олишган.
Атамбаевнинг тарафдорлари Қўйтош қишлоғи томонга спецназнинг уч машинаси келаётганини билдиришган. Улар одамларни эҳтимолий қуршовга олишга тайёрланишга чақиришган. Собиқ президентнинг тарафдорларидан қуроллар борлиги кузатилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилинишича, уларга спецназнинг бир ходимини олиб келишмоқда, у кўкрак қисмидан яраланган. Муассасадан шифокорлар бинонинг ичига киришга қўрқиб, дарвоза ташқарисида турганини билдиришган. Вазирликдан бир киши ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлагани йўқ.
«АКИпресс» нашри МҲДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев касалхонага етказилгани акс этган суратни эълон қилган. У қандай жароҳат олгани ҳозирча номаълум.
«Кактус» нашри Тезкор тиббиёт марказининг директори Искендер Шаяхметовга таяниб билдиришича, куч органларининг ходими ҳарбий қуролдан ярадор бўлган. «Уйдан ҳарбий ўқлар билан отишмоқда, спецназнинг ходимини кўкрак қисмига ўқ теккан. Ўқ бронежелетни тешиб ўтган».
Соат 23:25га келиб касалхоналарга турли жароҳатлар билан 15 жабрланувчи етказилган. 3 жабрланувчи Чуй вилоят касалхонасига, яна уч нафари Миллий госпиталга, қолган 9 нафари Бишкекдаги травматология ҳамда ортопедия илмий тадқиқот марказига ётқизилган.
Бишкекдаги травматология ва ортопедия илмий тадқиқот марказининг директори Сабирбек Жумабеков жабланган спецназнинг бири касалхонада ҳалок бўлганини билдирди. Яна бошқа оғир жароҳат олганларга операция қилинган.
Депутат Дастан Бекешев «Клооп»га билдиришича, ҳозир уни ҳамкасбларининг ўртасида парламентнинг навбатдан ташқари йиғинини ўтказиш бўйича муҳокама бўлмоқда», — деб хабар қилди у.
Атамбаевни сўроққа чақириш
ИИВ бунгача Атамбаевни уч бор сўроққа чақирган, аммо у чақирувларнинг барини эътиборга олмаган.
Бош прокуратура собиқ президент криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиши бўйича гувоҳ қатори ўтаётганини маълум қилган.
Аввалроқ парламент Атамбаевни экс-президент мақомидан ва даҳлсизликдан ажратган. Бунинг бари собиқ президент билан вориси ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги тортишув ортидан бўлмоқда.